Бош саҳифа / Жамият / Отамдан қолган битиклар

Отамдан қолган битиклар

Отам ҳаёт бўлганларида 70 ёшга тўлган бўлардилар. Бундан кўпроқ яшашга ҳам ҳақлари бор эди. Хаста бўлсаларда, маънавий соғлом ва ҳаёт ошиғи эдилар. 7 ёшида отадан етим қолганлари учунми биз фарзандларига ниҳоятда меҳрибон, шунинг билан биргаликда қаттиққўл ҳам эдилар. Ҳаётда ўз ўрнимизни топишимиз учун асқотган энг яхши тарбия усулларидан бири кунлик воқеани ёзиб боришимизни талаб қилишлари эди.

Кунлик воқеани қайд қилишларинг энг аввало сизларни фикрлашга ўргатади, кундан унумли фойдаланиш, яхшиёмонни кузатиш, ундан хулоса қилиш, ўз ўзингни кашф қилиш, феълингдаги мавжуд бўлмаган чизиқларингни ихтиро қилишга, ўзингни қодирликка созлашга ундайди, дердилар отам. Ва ўз навбатида, ўзлари ҳам кундалик ёзардилар.

Энг қизиғи, кўпинча кундаликни оқ шеър шаклида ёзардилар. Ўзим ҳам адабиёт ихлосманди сифатида отамнинг кунлик ёзмишларини ўқишга қизиқардим. Негаки улар рангбаранг ва маъномазмунга бой эди. Кўп йиллар ёзилган кундаликлар бирбирини такрорламас, ёнатрофдаги шахсларга берилган таъриф, айниқса, отамнинг собиқ шўро тузуми давридаги ноҳақликлардан чеккан азиятларини ўқиб таъсирланардим.

Мени кўпинча 1991 йилдан кейин ёзилган кундаликлар завқлантирарди. Негаки, отам мустақиллигимизни жуда қадрлар, пешонамиз олти қарич экан, шу кунларни кўриш бизга насиб этди, дердилар.

 Қомусимиз ташкил топган кун муносабати билан раҳматли отамнинг кундаликларида турли йиллардаги турфа битикларини айнан кўчирдим. Умид қиламанки, бу битиклар  ўқувчини эътиборсиз қолдирмайди.

Райҳон РАҲИМОВА

ОллоҲ насиб этсин бирор кун бир мард

Кунлар бир зайлда бормоқда ўтиб, лекин шу бир хиллик эзади мени. Мен ёнмоқ истайман, қайнасам, тошсам! Тоғдай юксакликлар тушса пойимга! Одамлар, одамлар, дўстлар, ёронлар, наҳот бу яшашни бўлмас тузатиб?! Қалбимда бир нидо, яширин бир ўкинч, арзимас одамлар биздан юксакда. Йўқ, йўқ, бу ҳасадмас, эмас васваса! Бутун тирикликни севаман дилдан. Лекин айтинг, ахир бундай тушунча, бундай хўрлик билан борамиз қайга? Ахир бу оламни тебратиб турган буюк ҳайкал қўйган эзгулик эркдан улуғ бир элатнинг фарзанди бўлсак! Ячейка бошида эса ўзга элат вакилидан турган аллома. Улар нафси учун чопса тобора. Ҳуқуқ қурбон бўлса улар йўлида. Айтманг сўзларимни бунчалар майда, ахир  ўзбек деган улуғ улуснинг илдизи қайда? Мен кўриб турибман, билиб турибман, бонг ура олмайман, ана ҳақиқат олисда бормоқда кетиб. Эгрилик, қинғирлик, шаккоклик  ҳақиқатни тутиб олдию обдон эзғилаб қорди тупроққа. Йўқ, йўқ дейман эй разил ҳақиқат, эгилса эгилар, синмас. Мен ҳам қалбим билан вужудим билан ҳақиқат пойига турибман эгик. Бошгинам хаёлим умрим ҳаққига шу замон тинч бўлса, бўлса омонлик, буюк ҳақиқатни забт этиш учун Оллоҳ насиб этсин бирор кун бир мард.

1978 йил, 4 январь.

КУН КЕЛИБ УЧГАЙДИР
ОРЗУ  ҚУШЛАРИМ

Фарзанд тарбияси икки калима, эй инсон бундан сен ҳечам нолима. Бугун мактабга борар тўнғичим Райҳон, лек менинг негадир юрагим вайрон. Ношукр дея атаманг мени, жонимдан ортиқроқ кўраман уни. Унда муаммо нимада дерсиз, узр ёзолмайман сўзимни шеърсиз. Ичимда тўпланиб ётар ғуборим, кундалик ёзарман чиқиб хуморим. Юрагим вайронлиги шундаки эссиз… болам мадҳияни ёдлабди сўзсиз… Ассалом рус халқи, дейилган унда, мени қийнайдиган муаммо шунда… Юрагимда эса яшар биргина илинж, орзуим, нолам, О, Худо!!! Қанийди ЎЗБЕК халқига салом деб уйғонса болам!!! Ўзга элатни Буюк оғам дер, ахир бу ёлғон!!! Не тонгким, ёлғон деб боламга айтолмам,  АРМОН!!! Ўзбекман, ўзлигим унутолмам ҳеч, Худойим армоним тугунларин еч!!! Кун келиб учгайдир орзу қушларим, Ўнг келсин ўзлигини топган ёруғ тушларим!!!

1980 йил, 1 сентябрь.

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 9 ЙИЛЛИГИДА
КЕЧГАН ЎЙЛАРИМ

Сен ҳакингда куйласам дейман. Ғазаллар битсам шаънингга, ахир Навоийку ўзи ягона! Ҳожи Абдуллоҳ туғиларми яна?! Гоҳида ўйларга толаман дейман, барор бўларманми бирор корингга? Бўлаоламанми ақалли ўтин, меҳмон чорласанг сен, ўчоқларингга. Гапнинг асли мен адашган фарзанд, афсус надоматлар, иккиланишлар ва яна ғурур ҳам шукрона бўлсин, яшаяпман бағринг бунча кенг кечиримлиликда буюк онасан!!!

Афсус надоматлар боиси шулким, етмиш йил адашиб яшаб келдик биз. Қорани оқ дедик, оқничи қора. Ёвни дўст, дўстларни душман билдик биз. Даҳрийлик давосин қилдик кўп йиллар, каллакесар дедик улуғ Темурни. Бухорий, Термизий, Нақшбандийнинг бўлиб чиқмадикми қораловчиси? Ўзинг мағфират эт, яратган эгам дейишдан ўзга чора йўқ бугун. Қонхўр дейишганда Соҳибқиронни қарсак олқишларла кутганимиз чин, ул зотга Венада олтиндан ҳайкал қўйилганин ҳайҳот билдикми бугун?! Чингиз айтган манқурт бўлишимизга бир баҳя қолган экан алҳазар!!

Шукронаким, буюк ҳалқ берар буюкни, улуғ бир зот келди элнинг бахтига. Халқим олти қарич экан пешонанг, боболарим руҳи бўлиб мададкор, улуғ бир ўғлонинг жасоратидан синди етмиш йиллик чириган девор.

2000 йил, 31 август.

ХОТИРЛАШ

Хамма бир хил эмас, айримлар ўлик бўлиб гўрда йўқ, тирик бўлиб сонда йўқ қабилидаги мақолларга менгзалсада, баъзилар ҳақида Усмон Азимдай ас шоиримиз ўхшатиб айтган.

Ҳар ким ўз элида
бекдир тўрадир,
Ўз элида бек
бўлмаган ўладир.
Бўлар элнинг
фарзандлари ботирлар,
Оёқларин кессалар
ҳам юрадир.

Мусурмон полвон Рўзиевга иккинчи таъриф лоппа лойиқ десам, ушбу сатрларни ўқиганлардан юзтасининг юзи ҳам қўл кўтарса керак. Бугун шу одам орамизда эмас.

Худо зўр ва ҳақ. Тақдир ҳам бор нарса экан. Мусурмон полвонни юзга кирадиёв, дейишарди. Мукаммал, соғлом, хушмуомала, ҳаракатчан ва ҳаётни севувчи эдилар. Спортда Гойка Митичдай универсал эди. Уч ҳатлаб узунликка сакраш бўйича қишлоқ спортчилари орасида Ўзбекистон чемпиони, СССР биринчилиги совриндори, вилоят рекордчиси… Спортнинг шу соҳаларда санаб ёзаверса саҳифаларга сиғмайдиган мақтов қоғозлари, дипломлар, ташаккурномалар, шахмат ўйинида ҳам тадбиркор, волейбол, баскетбол соҳаларида 1 даража эгаси. Илоҳим устоз Мусурмон домлани Оллоҳ раҳмига олсин.

2005 йил, 9 май.

Абдурасул РАҲИМОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE