Бош саҳифа / Жамият / Оталик ибратини кўрсатган арбоб

Оталик ибратини кўрсатган арбоб

“…агарки қачон биз хоҳлаган замон келса, ана ўшанда муродимизга етамиз, деган фикр билан бемалол юрадиган бўлсак, билиб қўйинглар, бундай замон ҳеч қачон ўз-ўзидан келмайди. Ўзимиз истаган замон учун курашиш, керак бўлса, ўзимизни, бутун борлиғимизни беришимиз лозим.  Шундай интилиш билан яшасак, нафақат ўз ҳаётимиз, балки келажак авлодларимиз ҳаётини, уларнинг эртанги ёруғ кунини ўзимиз, ўз қўлимиз билан барпо этган бўламиз.”

Бу олтинга тенг ҳикматли сўзлар Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг сўзлари. Бу буюк инсон гарчи орамизда йўқ бўлсада, ёзиб қолдирган асарлари ва ундаги пурмаъно гаплар ҳамон бизни, халқимизни борар манзили ишончли ва нурли бўлган уфқ сари етакламоқда.

Ёшлар марказида буюк йўлбошчимиз И.Каримов таваллудининг 80 йиллиги олдидан ўтказилган тадбирда ҳам у кишининг ибратли ҳаёти, серқирра раҳбарлик фаолияти, ёзиб қолдирган асарлари ва ундаги ғояларга муносиб бўлиш борасида сўз борди. Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар давлат арбоби “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг фаолияти хроникаси (солнома)” китоби, “Юксак маънавият — енгилмас куч”, “Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир” номли асарларидаги ғоялар, фикрлар юзасидан, шунингдек, бугунги кунда юртимизда давлат арбобининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида қилинаётган ишлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

— Ислом Каримов инсон бахти учун эркинлик, тинчлик ва адолатли ҳаёт зарур эканини таъкидларди, — деди Термиз давлат университети профессори Сайфулла Турсунов. — У киши ана шу учинчи омил, яъни адолатли ҳаёт ижросига киришилган бир пайтда оламдан ўтди. Бироқ бу инсон ўзида иқтидор, самимият, меҳр-оқибат, ўз юртига чексиз муҳаббат, ғайрат-шижоат, ўктамлик каби санаб адоғига етиб бўлмас фазилатларни мужассам этиш билан барчамизни тарбиялаб кетди. Бир ота сифатида фарзандларга қандай улуғ мерос қолдириш кераклигини, болани тарбиялаш учун аввал ўзимизни тарбиялаш лозимлигини англатиб кетди. Энди биз И.Каримов тамал тошини қўйган бу жаннатмакон ўлка — мустақил Ўзбекистонга муносиб бўлиш, уни қадрлаш, янада фараҳбахш этиш иштиёқида ёниб яшасак, руҳини шод этган бўламиз.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE