Бош саҳифа / Таълим / Ота-оналар мамнун

Ота-оналар мамнун

Сариосиё туманидаги 4-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Беш ташаббус амалда!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Бундан мақсад, ўқувчиларни мусиқа ва санъат мактабига жалб этишдир.

Тадбирда 4-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Ш. Маликов ушбу даргоҳ имкониятлари, тўгарак ва машғулотлар ҳақида маълумот берди.Иқтидорли ўқувчилар томонидан ижро этилган саҳна асарлари ва миллий рақслар томошабин ва ота-оналарда хуш кайфият бахш этди.

Тадбир сўнгида мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И. Ҳамраев ўқувчилар ва тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

М. ИБРАГИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan