Бош саҳифа / Жамият / Ота хижолат, она эса жим

Ота хижолат, она эса жим

Уфқ қизариб кун ботди. Ота-она ишдан, фарзандлар ўқишдан, кичкинтойлар эса боғчадан қайтишган. Ўзбекмиз ўзлигимизга хос одатлар. Бизда ҳамма бир дастурхона атрофида нонушта қилади. Кечки пайт оила аъзолари жам бўлиб овқатланишмоқда. Ойнаи жаҳон ёниқ, сериал энди бошланган эди, шу вақт реклама бўлиб қолди.

Рекламани эшитинг: “Простата аденомаси” ва унинг давоси… дея  бир дорини кўрсатди. Шунда 3-синфга борадиган ўртанчи қиз фарзанд дастурхон бошида дадасидан сўради. Дадажон простата аденомаси нима? Ота хижолат, зангори экран пультини ахтарган, она эса жим мум тишлаб ўтирибди.

Ана энди ўйланг, азизлар. Шу ҳолатда ота-она қандай йўл тутиши лозим. Уларни бу вазиятдан нима қутқаради. Табиий савол туғилади, рекламаларни тартибга солувчи мутасадди ташкилот ёки меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар борми? Албатта бор деб жавоб оласиз. Хўш, унда нега реклама ота-онани хижолатга қўяяпти. Бу каби соғлигимизни тикловчи дори воситаларининг рекламаси ҳам керак албатта. Бироқ уларни эфирга бериш вақт лари режимга солинса бўлмайдими?

Айтайлик, тунги соат 23:00 дан сўнг. Негаки бу маҳалда фарзанд лар уй вазифасини тайёрлашиб, уйқуга кетган бўлишади. Оилавий ўтириб овқатланадиган вақт маънавиятимизга, маданиятимизга қолаверса, ўзбекчилигимизга мос кўрсатувларни эфирга узатса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бизда европаликларга ўхшаб ота-она ва фарзанд ўз хоналарида ўтириб овқатланмайди. Телевизорни ҳам алоҳида кўрмайди. Шуни инобатга олиш зарур.

Тўғрисини айтсам, мен Юртбошимизнинг жорий йил 12 январда “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши матбуотда эълон қилингандан буён  телеканалларимизни кузатаман. Бирор бир санъаткор қайсидир асарни қўлига олиб реклама қиладимикин деб. Натижа-чи ҳали-ҳануз йўқ. Анчагина обрў-эътиборга эришган санъаткорларимизни кўрамиз, сақичдан тортиб бир марта ишлатиладиган маҳсулотларнинг рекламасида чиқишади. Лекин қайси санъаткор қўлига китоб тутиб экранда пайдо бўлди? Афсус… йўқ. Маҳалла телеканалида мутолаа рукни остида китоб ўқияпмиз. Аммо китоб рекламаси жуда камда. Бу борада маънавиятни тарғиб қилиш уни реклама қилишни бизнинг воҳадан ўрганишса бўлар эди. Негаки, вилоят ҳокимлиги ҳамда “Сурхон тонги“ газетаси таҳририяти томонидан тайёрланган маънавиятга чорловчи  роликлар  ўзгаларга ўрнак бўлиб, хонадонларимизга нур олиб кира олди.  Бу хайрли ишлар эса юртимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади. Маънавият тар- ғиботи дегани аслида ана шундай ўзгаларга ўрнак бўлаоладиган тарзда намоён бўлиши  зарур. Реклама ва кўрсатувларга масъул раҳбарлар, наинки барча раҳбарлар маънавиятимизга ана шундай эътибор беришса, яхши натижаларни қўлга киритамиз.

Реклама ортидан келадиган мўмайгина даромад билан биргаликда, унинг маънавиятимизга келтирадиган фойдаси ва зарарини ҳам асло ёддан чиқармаслигимиз зарур.

Бобуржон ХИДИРОВ,
ТерДУ  талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan