Бош саҳифа / Жамият / Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлаб, воҳадаги 1000 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор оилаларга ёрдам қўлини чўзишга бел боғлади.

–Муборак Рамазон ойида бошланган бу ташаббус юртимизга дахлдорлик туйғуси билан яшаётган ҳар бир инсонни фидойилик кўрсатишга ундаши табиийдир, – дейди вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари, капитан Фарҳод Тошбоев. – Зеро, бу эзгу иш синовли кунларни тезроқ енгиб ўтишимизда муҳим ўрин тутади. Шу боис вақтинчалик карантин даврида бизни қўллаб-қувватлаб, сабр-бардош билан уйда қолаётган эҳтиёжманд оилаларга ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш орқали уларга имкон даражасида ёрдам кўрсатишга аҳд қилдик. Бу жараёнда шунингдек, жойлардаги мингта оиланинг муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этишга кўмаклашмоқчимиз. Вақтинча ишсиз ёки карантин сабабли кунлик даромадидан ажралганларини доимий иш билан таъминлаш чораларини кўраяпмиз. 

Осойишталагимиз посбонлари ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларда зарурат бўлганда дори-дармон етказиб бериш, уларнинг эҳтиёжига қараб, пластик картасига имкониятдан келиб чиқиб, пул маблағи ўтказиш ва томорқа юмушларини йўлга қўйишга, тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашишни ҳам мўлжалламоқда.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ғамланган озиқ-овқат маҳсулотларини жойларга етказиб бериш карантин қоидаларига қатьий риоя этилган ҳолда санитария-гигиена талаблари асосида амалга оширилмоқда. Ташиш транспортлари, зарур қути ва идишлар вилоят ИИБ тиббиёт бўлими қошидаги махсус профилактика-дизенфекция корхонаси ходимлари томонидан дизенфекция қилингач, тартиб билан жойланиб, тегишли манзилга жўнатилмоқда. 

Тадбир бошланган дастлабки кунда Термиз шаҳри ва туманлардаги 224 оилага ун, ёғ, тухум, гуруч каби ўн турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Вилоятда саховатга йўғрилган эзгу ишлар давом этмоқда.

ЎзА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ОЛАКУЗАН “МЕҲМОН”ГА КЕЛДИ

Термиз туманидаги «Қаҳрамон» маҳалласи раиси Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига қўнғироқ қилиб, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan