Бош саҳифа / Жамият / Ошкора суҳбат

Ошкора суҳбат

Вилоят ҳокими Э.Турдимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши масъул ходимлари, Шеробод, Музработ, Бойсун  туманлари ҳокимликлари вакиллари ва алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқот ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини  янада қўллаб-қувватлашга  хизмат қилди. Ёшларнинг янги ташкилоти – Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг  нуфузини янада ошириш, келажагимиз эгаларини илгаригидек, бир ташкилотга  “ихтиёрий-мажбурий” асосда бирлаштириш эмас, аксинча, янгича, уларнинг орзу-интилишлари, ижтимоий мақсадлари бўйича самарали уюштиришни ташкил этиш мақсади ҳам мазкур тадбирнинг моҳиятида мужассам бўлди.

Шеробод туманида бўлиб ўтган очиқ, юзма-юз мулоқотда   тадбиркорлик ва фермерлик йўналишларида фаолият олиб бораётган интилувчан, ташаббускор ёшлар ўз тажрибаларини  оммалаштириш, мавжуд   муаммоларнинг  ечимини топиш   борасида   ўз саволлари билан мутассаддиларга мурожаат қилдилар. Вилоят ҳокими  ёшларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди. Шунингдек, учрашувда ёшларнинг талаб ва таклифларини ўрганиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ёш фермер Муҳаммад Раҳматов ҳам юртимизда ёш авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш борасида олиб борилаётган кенг миқёсли ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ бугунги кунда 37 гектарлик ерга “Давр-Сурхон-Агро” фермер хўжалигини ташкил этиб, самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.  Фермер тадбирда ўз  тажрибаларини, мулоҳазаларини  баён  этиш қаторида,  беда-қандала ҳашоротига қарши курашишнинг синовдан ўтган  янги усуллари ҳақида  ҳам  йиғилганлар  билан ўртоқлашди.

Вилоят ҳокими айрим тўсиқлар ва муаммолар ечими борасида керакли тавсия лар берди, ёшлар томонидан билдирилган таклифлар ва истаклар асосида тегишли ташкилотларга қатор вазифалар   юклатилди.

С.ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE