Бош саҳифа / Жамият / Ош рекорд учун эмас

Ош рекорд учун эмас

Денов тумани ошпазлари Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 8 тонна ош пиширишга  ҳозирлик кўришаяпти.

Мухбиримиз билан суҳбатда Денов туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати ва ижтимоий ривожлантириш мажмуаси бош мутахассиси Маҳмуд Расуловнинг айтишича, ижтимоий тармоқларда хабар қилинганидек, ош рекорд ўрнатиш ёки шов-шув учун тайёрланмайди. Аксинча ошпазларимиз ўз маҳоратларини синаш мақсадида шундай ташаббус билан чиқишди…

Ош пишириш учун сарф ланадиган маблағ ва масаллиқлар ҳомийлар томонидан ажратилаяпти. 8 тонна ош тайёрлаш учун деновлик, элга таниқли 46 нафар ошпаз жалб қилинган. Бош ошпаз Муҳиддин Мавлоновга устоз ошпазлар Алижон Абдураҳмонов, Ўлмас Аблоқулов, Каримжон Қўлдошев, Ғанижон Мамажонов ва бошқалар ош пишириш ва тарқатишда кўмаклашишади. Мазкур тадбир туман марказий стадионида ўтади. Айни пайтда  палов тайёрлаш учун ўйингоҳга Тошкент шаҳридан сиғими 8,8 тонналик улкан қозон келтирилиб ўрнатилди.

Палов ҳарбий қисм аскарлари, меҳрибонлик ва мурувват уйлари, тумандаги мактаб-интернат тарбияланувчилари, ногиронлар, шифохоналардаги беморлар ва кам таъминланган оилаларга маҳалла фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари бошчилигида  тарқатилади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan