Бош саҳифа / Жамият / Орзуларга қанот лаҳзалар

Орзуларга қанот лаҳзалар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 1 сентябрдаги йиғилиш баёни ҳамда вилоят ҳокимининг 29 сентябрдаги 06-01/340-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Денов туманидаги 16- сонли Болалар ва мусиқа санъат мактабида тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бош мутахассиси М. Сохиева, вилоят мудофаа бўлими бошлиғи, подполковник В. Зайцев, Ўзбекистон Мусулсонлар идораси бош имом хатиби А. Сайфиддинов маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар юрт тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилаётган посбонларнинг шарафли хизматлари ҳақида гапирар экан, ўз туғилиб ўсган Ватанини кўз қорачиғидек асраш ва уни мардларча ҳимоя қилишга ҳар бир йигит ҳақли эканлиги, агар бирор-бир мамлакатда тинчлик ва осойишталик бўлмаса, у ерда ҳеч қачон ривожланиш ва фаровон турмуш бўлмаслигини, шунинг учун ҳам мана шундай муқаддас вазифани мардонавор адо этаётган асл юрт ўғлонлари доим эл ардоғида бўлишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида ўқувчилар ва ҳарбий хизматчилар томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Юсуф БЕКМУРАТОВ,
Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бўлинма бошлиғи, майор

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan