Бош саҳифа / Жамият / Орзулар рўёби

Орзулар рўёби

Қизириқ туманида бўлиб ўтган вилоят ҳокимининг ёшлар билан учрашувида ёшларнинг берган саволлари, билдирилган таклифлари ва мулоҳазалари замирида уларнинг орзу-истаклари, тадбиркорлик билан шуғулланиб, туманнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган лойиҳалари акс этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов: — Қачонки, фикрларингизни дадил айта олсангиз, қиладиган ишларингиз ҳам шунга яраша самарали ва муваффақиятли бўлади,— дея туман ёшларини самимий мулоқотга чорлагани иштирокчилар фаоллигини оширди.

Учрашувда туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларига ёшларнинг иш билан таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун, тижорат банклари ор- қали кредит ажратиш, мактабларни спорт жиҳозлари билан таъминлаш, олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришдаги имтиёзлар юзасидан билдирган таклифлари, саволлари бўйича топшириқлар берилди.

— Мактабимиз қизлари туман, вилоят, республика миқёсидаги спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб келади,— дейди “Яккатерак” маҳалласидан Камола Абдурасулова. — Аммо, мактабимизда спорт жиҳозлари етишмасди. Бу масала ечимини топди. Вилоят ҳокимига мактабимиз ёшларининг миннатдорчилигини билдираман.

— Тумандаги ёш ижодкорларнинг ижод намуналарини тўплаб, китоб чоп этишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатимиз тўлиқ қаноатлантирилди. Яқин орада ижодкорларнинг орзуси амалга ошади, — дейди Лобар Отамуродова.

Маҳмуд АЛИЎР

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan