Бош саҳифа / Жамият / Ортга қайтинг, қизларжон!

Ортга қайтинг, қизларжон!

Бугун одамларнинг фарзанд тарбиясидаги муносабатлари, бефарқликларига баъзида ҳайрон қоламан. Кўпчилик, болаларимни бир амаллаб, соғ-омон ўз нонини топиб ея оладиган қилсам бўлди, қолгани ўзининг иши, билганини қилмайдими, деб ўйлашади. Баъзилари эса фарзандларининг фаровон келажаги  учун барча нарсани ўзлари қилгилари келади. Ҳатто шундай ота-оналарни ҳам кўрдик-ки, мактабни битирган, ҳали вояга етиб, етмаган ўғлига ёки қизига, “мен сенларни қанча қийналиб, боқиб одам қилдим. Энди сенлар ҳам қариган чоғимда мени боқ. Мен ҳам одамларга ўхшаб яшай!”, деб четларга ишлашга юборишаяпти.

Омади чопса, иши юришса, хўп-хўп… Аммо, ачинарли жиҳати, ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган  мурғакларнинг баъзилари ўша томонлардан жисман, баъзилари эса маънавий мажруҳ бўлиб келишмоқда.

Чет мамлакатларга ишлаш учун кетган ёш йигитлар-ку, бир амаллаб йўлини топиб кетишар, аммо қишлоқда ўсиб, улғайган, ҳали ҳаётий тажрибага эга бўлмаган қизларнинг тақдири қандай кечади?

Ёнида ишончли кишиси, ҳимоячиси бўлса бир навдир, аммо танимаган, билмаган, синалмаган олисдан-олис юртларга ёлғиз жўнатиш учун ота-она қанчалик даражада бағритош ва бефаҳм бўлиши керак? Худди шундай, баъзи оилаларни ўргандик. Уй-жой, уч-тўртта қорамоли, 5-10 сотихдан томорқаси бор.

…Аёлларимиз бор, тун ярмида уйғониб, сут соғиб, 40-50 километр шаҳарга бориб, сотиб келишади. Аёлларимиз бор, қишин-ёзин фермер ёки тадбиркорларнинг томорқаларида ишлаб, яхшигина даромад ҳам қилишаяпти. Оддий мисол, шу йил ерёнғоқ қазиш учун тадбиркорлар кунлик иш учун 35 минг сўмдан 45 минг сўмгача одам ёллашди. 10 кунда 350-450 минг, бир ойда эса 1 миллиондан ошиқроқ маблағ! Қишлоқ шароитида бу катта даромад ҳисобланади. Бошқа хил сабзавотлар учун ҳам худди шундай бўлди. Тўғри, меҳнати оғир, аммо уйга яқин, кўзга яқин. Баъзи юрагида ўти, шижоати бор қизлар банклардан кредит олишиб, тадбиркорликни йўлга қўйишди. Бундай ёшлар давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқдалар.

Қизларимиз  шукронали, сабр-тоқатли бўлишса ва меҳнатдан қочишмаса,  мамлакатимизда  орзусидаги бахтга, давлатга эришиш учун етарли имконият мавжуд.

Азиз ёшлар! Шу ҳақиқатни унутмайлик. Зеро, ўз уйинг ўлан тўшагинг!

Бахтиёр МЕНГЛИБОЕВ,
Қумқўрғон туман “Нуроний” жамғармаси раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE