Бош саҳифа / Жамият / Оромгоҳлар шайми?

Оромгоҳлар шайми?

Ҳадемай умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларида машғулотлар тугаб, ўқувчи-ёшлар ёзги таътилга чиқишади. Болалар таналарини чиниқтириш ва кўнгилли дам олиш учун соғломлаштириш оромгоҳларига йўл олишади.

Ёз мавсумида касаба уюшмалари ва ҳомий ташкилотлар томонидан вилоят ҳудудида фаолият юритадиган 10 та стационар оромгоҳда 9 минг ҳамда 124 та кундузги мактаболди ва коллежлар қошида ташкил этиладиган соғломлаштириш майдонларида 10 минг, жами 19 минг нафар бола ва ўсмирни дам олдириш ҳамда соғломлаштириш режалаштирилиб, оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш қизғин давом этмоқда. Шунингдек, қўшимча бинолар бунёд қилинмоқда, оромгоҳлар атрофини таъмирлаш, ободонлаштириш, керакли жиҳозлар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасидан олинган маълумотларга кўра, кундузги соғломлаштириш майдончалари фаолиятини июнь ойининг дастлабки кунидан бошлайди.

Термиз шаҳридаги “Амударё” оромгоҳи эса 7 июндан, қолган оромгоҳлар 10 июндан дам олувчиларни ўз бағрига чорлайди. Шунингдек, умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчиларига мўлжалланган “Интеллектуал ривожлантириш”, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари рўйхатида турувчи болалар учун “Тарбия ва спорт-соғломлаштириш”, болаларда экологик маданиятни шакллантириш ва техник ривожлантириш мақсадида “Экологик — биологик”, “Техник ижодкорлик” ҳамда “Бадиий ижодиёт” йўналишидаги оромгоҳлар ҳам ташкил этилади.

Ёз мавсумида болаларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича бажарилаётган ишларни таҳлил қилиш мақсадида вилоят мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан Термиз шаҳридаги 22-болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда “Амударё” оромгоҳида ҳудудий семинарлар ўтказилди. Унда оромгоҳларга алоқадор бошқарма, ташкилот раҳбарлари, касаба уюшмалари фаоллари, оромгоҳлар директорлари, тарбиячилар, етакчилар, спорт йўриқчилари, ошпазлар, тиббиёт ва ички ишлар тизими ходимлари иштирок этиб, оромгоҳларда болаларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш юзасидан кенгашиб олишди.

Фахриддин ТУРСОАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE