Бош саҳифа / Жамият / Қори ва қориялар мусобақаси

Қори ва қориялар мусобақаси

Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуси билан республикамизда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда. Вилоятимизда ҳам ушбу мусобақанинг туман, шаҳар босқич беллашувлари  жуда қизғин ўтди. Унда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган фуқароларимиз иштирок этишди.

 28 февраль куни Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида 21 нафар қори ва қория икки йўналишда ўзаро куч синашган Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг вилоят босқичини кузатиш учун қўшни афғонистонлик меҳмонлар ҳам ташриф буюришди. Афғонистон Ислом Республикаси Дин уламолари кенгаши муовини — Балх вилоятининг дин уламолари раиси, Мозори Шариф шаҳридаги “Ассадия” Олий мадрасаси раиси Забиҳуллоҳ Хақжў ҳам Термиздаги мусобақадан ҳайратда эканлигини таъкидлаб ўтди. Халқимизга берилаётган диний эркинлик учун Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусига юқори баҳо бериб; “Бу Аллоҳнинг назари тушган юрт. Агар билсангиз, бутун дунёда ислом оламида етишиб чиққан барча олимлар Имом Бухорий ва Имом Термизийларнинг шогирдларидир”, дея таъкидлади.

Узоқ давом этган тиловат ва ҳифздан сўнг Қуръон мусобақасининг хотин-қизлар ўртасидаги вилоят босқичи натижалари эълон қилинди. Унга кўра, ҳифз йўналишида 18-25 ёшлилар ўртасида 1-ўрин деновлик  Шаҳноза Раимовага,  26-40 ёшлилар ўртасида 1-ўрин Мавжуда Абдиевага, 2-ўрин эса Солиҳа Абулфайизовага насиб этди. Тиловат йўналишида 18-25 ёшлиларда 1-ўрин Шаҳноза Сайфиддиновага, 2-ўрин Меҳринисо Жўраевага, 3- ўрин эса Марҳабо Нақиевага насиб этди. 26-40 ёшлилар ўртасида 1-ўрин  Дилфуза Жамиловага, 2-ўрин Кимё Қораевага, 3-ўрин эса Гулнора Абдумуродовага насиб этди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги беллашувда ўтган ҳифз (мураттаб) йўналишида18-25 ёшлилар бўйича 1-ўрин Маҳмуржон Очилдиевга, 2-ўрин Муҳаммадсодиқ Муртазоевга, 26-40 ёшдагилар ўртасида 1-ўрин Сайфулло Эгамбердиевга, 2-ўрин Абдулаҳад Абдурашидовга ва 3-ўрин Шерзод Тошқуловга насиб этди.

Тиловат (мужаввид) йўналишида эса 18-25 ёшлилар ўртасида 1-ўринга Абдулазиз Шавкатуллаев, 2-ўринга Акбархон Абдурашидов, 3-ўринга Шаҳобиддин Саодатов сазовор бўлган бўлса, 26-40 ёшли қорилар ўртасида эса 1-ўрин Зиёвуддин Назаров, 2-ўрин Аҳрор Раҳмонов, 3-ўрин эса Валиюллоҳ Қўзиевга насиб этди.

Ҳар икки йўналишда биринчи ўрин соҳиблари мазкур мусобақанинг республика бос қичига йўлланма олишди. Барча ғолибларга Ўзбекистон Қуръон мусобақаси ташкилий қўмитаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик сов- ғалари топширилди.

Шуни мамнуният билан айтиш керакки, мамлакатимизда ўтказилаётган Қуръон мусобақасини нафақат маҳаллий ОАВлар, балки хорижий телеканал, жумладан, Афғонистон Ислом Республикасининг «Само» телеканали ходимлари батафсил ёритиб боришди.

Икром АМИРҚУЛОВ
суратга олган

Маҳмуд Алиёр

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE