Бош саҳифа / Жамият / Оқ йўл, сизга мард ўғлонлар!

Оқ йўл, сизга мард ўғлонлар!

Мотамсаро она ҳайкали ўрнатилган майдон ҳарбий либосдаги бўлажак аскарлар ва уларнинг ота-оналари, яқинлари билан гавжум. Эгнидаги ҳарбийлар кийими ярашганидан меҳр тўла кўзларини фарзандидан уза олмаётган мунис оналарнинг қалбларини бир йиллик ширин соғинч орзиқтирадиган бўлди.

Мард ўғлонларнинг юракларидаги шаштни кўзларидаги оловдан анг лаш қийин эмас. Улар ватанга хизмат қилишдек шарафли бурчни адо этиш учун отланган.

— Мана бугун ўғлим Нодирбек акалари сингари ўз йигитлик бурчини ўташ учун хизматга кетаяпти, — дейди чақирилувчининг отаси Чори Жўллиев. — Ҳарбий хизмат эр йигитни тоблайди, чиниқтиради. Оила, ота-она, яқинлар, Ватан қадр-қийматини, муҳаббатини янада кучлироқ анг лашга ёрдам беради. Инсоннинг ўзига нисбатан ишончини оширади. Ўзим ва Нодирбекнинг икки акаси мисолида шунга амин бўлдим ва айни дамда кенжамни ҳам ана шу умид билан ишончли қўлларга топшириш учун оқ йўл тилаб, фотиҳа бердим.

Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга кузатиш муносабати билан ташкил этилган тадбирни вилоят мудофаа ишлари бошқармаси фахрийлар кенгаши раиси Н. Ёқубов очди. Шундан сўнг вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Б. Бекмуродов, вилоят Ёшлар иттифоқи раиси Ш. Олимов, Термиз шаҳар “Нуроний” жамғармаси вакили П. Холматовлар сўзга чиқиб, чақирилувчиларга оқ йўл тилади.

Термиз гарнизони ҳарбий оркестри ижросидаги куй-наволар барчада байрам кайфиятини уйғотди. Шундан сўнг, шаҳримиздаги “Истиқлол” тўйхонасида чақирилувчилар учун байрам дастурхони ёзилиб, эсдалик совғалари улашилди.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan