Бош саҳифа / Сиёсат / Оқ рангдаги қора дунё

Оқ рангдаги қора дунё

Жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи трансмиллий жиноятчиликнинг учта энг жирканч тури инсоният келажагига ҳавф солиб келмоқда. Булар халқаро терроризм, яъни дин ниқоби остидаги экстремистик хуружлар, наркотик моддалар билан савдо қилиш ва одам савдоси ҳисобланади.

Статистик маълумотларга кўра дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Уларнинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Бунинг оқибатида ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади. Шу билан бирга, жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади. Шу боис, ушбу иллатга қарши курашиш мақсадида бир қатор қонунлар ва халқаро шартномалар қабул қилинган.

Бугунги кунга келиб моддий манфаат эвазига инсон, ҳатто бир-бирини сотиш даражасигача бораётгани ҳам энг ачинарли ҳол. Бундай вазиятда мазкур балоларга қарши курашмаслик ва уни таг-томири билан суғуриб ташлаш учун ҳаракат қилмаслик гумроҳликдир. Чунки эртага шу бало таъсирига сизнинг акангиз, укангиз, синглингиз ёки ўғлингиз тушиши мумкин. Соғлом фикр ли инсон бундай разолатни бирон оилага раво кўрармиди, йўқ албатта.

Алишер Абдуллаев

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Имтиёз ва имконият

Сўнгги йилларда чегарадош давлатлар билан қўшничилик муносабатларини яхшилаш мақсадида, мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, экспорт …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan