Бош саҳифа / Спорт / Опа-ука чемпионлар

Опа-ука чемпионлар

Денов туманидаги 36-мактаб ўқувчилари — опа-ука Меҳринисо ва Муҳаммадамин Неъматуллаевлар 2018 йилдан буён “Орзуполвон” спорт клубида спортнинг Киокушинкай каратэ тури бўйича шуғулланиб келишади.

Айни пайтда Меҳринисо 4-синфда, Муҳаммадамин эса 1-синфда ўқишига қарамай спортнинг ушбу тури бўйича туман, вилоят босқич мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаб келишмоқда. 2018 йил Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар очиқ чемпионатида ҳам улар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни эгаллаб, вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Ўтган йилнинг 16 декабрида эса Меҳринисо яна бир нуфузли беллашув —“Ашишара-каратэ” бўйича Ўзбекистон чемпионатида 10-11 ёшлилар ўртасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб қайтди. Мураббийи Отабек Назаров айни кунларда бу иқтидорли ёшлар билан 2019 йилда бўладиган мусобақаларга тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда.

— Набираларимнинг бу ютуқларидан бошим осмонга етди. Сабаби юртимизда спортга берилаётган эътибордан, иқтидорли ёшларимизнинг ютуқларидан хурсандман, — дейди ёш чемпионларнинг бобоси Неъматулла Жабборов.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan