Бош саҳифа / Жамият / Қонунни билган қоқилмайди

Қонунни билган қоқилмайди

Вилоят “Матбуот уйи”да янги қабул қилинган қонун, қарор ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Унда вилоят адлия бошқармаси, барча туманлардаги имом-хатиблар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Иштирокчиларга Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 23 октябрдаги 854-сонли “Адлия органларининг қонун ҳужжатларини бузаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш бўйича бош қа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори ва “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тўғрисида”ги Низомнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.

Мавзу юзасидан сўзга чиққанлар ўз фикр мулоҳазаларини баён этишди. Давра суҳбатида иштирокчиларнинг саволларига тегишли жавоблар қайтарилди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan