Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Қонунларнинг “кўзига чўп суқманг”!

Қонунларнинг “кўзига чўп суқманг”!

Бугун тадбиркорликни янада ривожлантириш, хусусан, солиқ юкини пасайтириш борасида имтиёзлар ва имкониятлар кўлами тобора кенгаймоқда.

Бироқ орамизда берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш ўрнига ноқонуний хатти-ҳаракатларни амалга ошираётган тадбиркорлар ҳам учраб турибди. Буни биргина давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилаётган хронометраж тадбирлари давомида ҳам кузатиш мумкин.

Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан Термиз шаҳрида фаолият кўрсатаётган бир нечта хўжалик юритувчи субъектларда хронометраж тадбирлари ўтказилди. Уч кунлик хронометраж тадбирлари давомида нақд пул тушуми, ўтган ҳафтанинг шу кунларига нисбатан “ASL BURGER” оилавий корхонасида 802,0 минг сўмга, “MEGA AL-QASR” масъулияти чекланган жамиятида 2015,0 минг сўмга, “DUBAI RESTAURANT” хусусий корхонасида 11257,0 минг сўмга, “ZARNIGOR-GULMIRA-SHOXINA” хусусий корхонасида 3651,0 минг сўмга жами 17725,0 минг сўмга ошган.

Шунингдек, тадбир давомида “MEGA AL-QASR” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “DUBAI RESTAURANT” хусусий корхонасида солиқ ҳисоботларида кўрсатилмаган 2 нафардан ходим норасмий тарзда ишлаётганлиги маълум бўлган.

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир пайтда бу каби ноқонуний фаолият юритаётган тадбиркорларнинг борлигига нима дейсиз?

Президентимизнинг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йил 1 июлдан бошлаб, давлат солиқ хизмати органлари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказилган хронометраж натижаларига кўра, охирги ҳисобот даври учун товар (иш-хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушум ва ходимлар сони қайта ҳисоб-китоб қилинган солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида талабнома юборади, камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда, ушбу ҳаракатлар солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

И. РАҲМАТОВ,
 вилоят ДСБ жамоатчилик билан
алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бойсун – ҳамиша эътиборда

Тоғлар бағридаги сўлим Бойсун воҳамизнинг маданий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга ҳудуд саналади. Айниқса, кейинги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan