Бош саҳифа / Таълим / Онлайн таълим

Онлайн таълим

Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг ташаббуслари билан 2018 йил 1 февралдан Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали очилиши бутун воҳа аҳли учун катта янгилик бўлган эди.

Эндиликда вилоятимиз ёшларининг тиббиёт илмини эгаллаш учун бошқа вилоятларга боришлари шарт эмас. Бугунги кунда вилоятдаги тиббиёт ҳодимларига бўлган эҳтиёжни қондириш, етук малакали шифокор бўлиш учун ўз уйларида, ота-оналаридан узоқлашмаган ҳолда таълим олиш имконига эга бўлдилар.

Мен ҳам муддатли ҳарбий хизматни тамомлаб, болаликдан орзуйим бўлган шифокорлик касбини эгаллаш учун Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалига ҳужжат топшириб, талаба деган номга сазовор бўлдим.

“Олийгоҳ эндигина очилган бўлса, таълим берадиган устозлар етарлимикан?” Саволим жавобини ўқув жараёни бошлангач, топдим. Амалий ва лаборатория машғулотларини малакали мутахассислар олиб боришарди, маъруза машғулотларини эса Тошкентдан онлайн тарзда олиб борилиши қувонарли ҳол, албатта. Онлайн маъруза заллари охирги замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Ҳар бир маърузанинг малакали профессор ва доцентлар томонидан олиб борилиши илмга чанқоқ талабаларнинг дадил қадам қўйишида муҳим омилдир.

Абдулла МАВЛЯНОВ,
ТТА Термиз филиали педиатрия иши
 йўналиши 101-гуруҳ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мактабларда ҳарбийлаштирилган синфлар

“Темурбеклар мактаби”да ўқишни истайдиганлар борми? Бунинг учун қандай мезонларга жавоб бера олиш, мактабда ўқиш учун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan