Бош саҳифа / Жамият / “Онажоним, азизим”!

“Онажоним, азизим”!

Термиз  шаҳридаги  “Ёшлар маркази”да “Онажоним, азизим” болалар   расмлари  ижодий   кўргазмаси  бўлиб ўтди. Тадбирга давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, ўқувчи-ёшлар, талабалар, уларнинг устозлари, ота-оналар, тасвирий санъат усталари таклиф этилди. Термиз давлат   университетининг  ижодкор талабалари ҳамда Республика ёшлар  маркази  вилоят бўлинмасининг “Ёш ижодкорлар” тўгараги аъзолари ижодий намуналарини  ўзида   жамлаган кўргазмада  ўзбек аёлининг бетакрор  олами  ва қалби, она тимсоли моҳирона ифодаланган юздан  ортиқ  расмлар  намойиш  этилди.

— Болалар  дунёси ўзгача дунё. Улар она тимсолини ўзига хос  рангларда  ифодалайди,  — дейди Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Т.Ўроқов. — Болажонларимизнинг беғубор тасаввурлари орқали ишланган расмлар уларнинг  иқтидори юксак  эканлигини  билдиради.

Самижон

ЖИЯНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan