Бош саҳифа / Жамият / Онажоним – азизим

Онажоним – азизим

Баҳор жануб гавҳари — Сурхон заминидан бошланади, аслида! Бундан завқланган вилоят “Ёшлар маркази” “Тасвирий санъат” тўгараги аъзолари “Онажоним —азизим” мавзусида баҳорий тадбир ташкил этишди.

Тадбирни вилоят “Ёшлар маркази” ҳуқуқшуноси Бекзод Аҳмедов очди ва янгиланиш фаслида барчага янгидан янги зафарлар тилади.

Маҳоратли рассом Турсунпўлат Ўроқов раҳбарлигидаги “Тасвирий санъат” тўгараги аъзоларининг баҳорий кўргазмасида намойиш этилаётган суратларга назар солар экансиз, ёш мўйқалам соҳиблари томонидан чизилган ҳар бир ижод намунаси сизга бир олам таассурот бахш этади. Сурхоннинг кенг далалари, бойчечаклар билан қопланган қир-адирлару лолазорлар, турфа гуллар тасвирланган суратлар томошабинга баҳорий кайфият улашади. Кўргазмага қўйилган расм лар орасида жажжи истеъдодларнинг ҳам асарлари борлиги тўгарак фаолиятининг тизимли йўлга қўйилганлигининг яққол ифодасидир.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар. Бу каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши ёш авлод қалбида она-табиатга бўлган меҳр-муҳаббат туйғусини янада оширади.

Суратда: Т.Ўроқов шогирдлари билан
Зулхумор АЛЛАНАЗАРОВА,
Термиз туманидаги 31-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan