Бош саҳифа / Спорт / Оммавийликни таъминлаш муҳим

Оммавийликни таъминлаш муҳим

Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида воҳада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ишларга доир видеоселектор ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Э. Турдимов қатнашди ва соҳадаги ютуқ-камчиликлар хусусида гапирди.

Йиғилишда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раиси Д.Маматовнинг вилоятда ташкил қилинган ишчи гуруҳ томонидан  умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларидаги аҳвол ўрганилганлиги ҳақидаги ахбороти тингланди. Катта спортнинг тараққиёти бевосита мактаблар ва касб-ҳунар коллежларида ёшларнинг жисмоний тарбия билан қай даражада шуғуллантирилаётганлигига боғлиқдир.  Ҳукуматимиз ғамхўрлиги ва республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига бугун воҳанинг деярли ҳамма мактаб ва коллежларида замонавий спорт заллари қурилган. Бу иншоотлар барча турдаги спорт анжомлари билан таъминланган.

Афсуски, мактаб ва коллежларда ишлаётган жисмоний тарбия ўқитувчилари фаолияти шу кун талабларига мос эмас. Ўғил-қизлар жисмоний тарбия дарсларида фақат номигагина шуғуллантирилмоқда. Ташкил этилган тўгараклар фаолияти қониқарсиз. Жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, мактаб, касб-ҳунар коллежларида, қишлоқларда жисмоний тарбияни оммавийлигини таъминлаш муҳим бўлиб, бу борада ҳамма мутахассислар ўз бурчларини виждонан адо этмоғи лозимлиги таъкидланди.

Республика Олимпия қўмитаси вилоятдаги вакилигининг  вилоят олимпия ва параолимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг галдаги мусобақаларга тайёргарлиги хусусида ҳисоботи тингланди. Федерацияларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳомийларнинг кўмаги зарурлиги таъкидланиб, улар зиммасига вазифалар юкланди. Видеоселекторда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлашда молиявий муассасалар раҳбарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш муҳокама қилинди.

У.НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan