Бош саҳифа / Жамият / “Оммавий маданият” – бузилган ният

“Оммавий маданият” – бузилган ният

Онда-сонда бўлса-да, ёш оилаларнинг ажрашиб кетаётганини эшитиб қоламизу ачинамиз. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, бунга кўпроқ нима ёки кимлар сабабчи бўлар экан. Келинг, энг кўп учрайдиган, замонамиз зайли билан урфга айланган сабаблардан бири борасида тўхталамиз.

Ёш оиланинг бойлиги кўпинча ота-оналар меҳнати маҳсули. Ҳозирги қадду қомат – 5-10 йиллик меҳмон, шаҳло кўзлар жозибасини ҳам йиллар тортиб олади. Ширин сўзлар, эҳтиросли хўрсинишлар тўйдан кейин сийраклашаверади. Бир ҳафтадан сўнг, ота-она ёққан тўй ўчоғи совийди. Келин-куёв тўйининг видеоси, альбомларини мароқ билан кўриб бўлишади. Совғалар қайта-қайта саноқдан ўтади.

Меҳмонновозликлар тугайди. Энди мусиқани, рақсни тўхтатиб, рўзғор ўчоғини ёқиши, ёш келин-куёв ўт қалаши керак. Қудалар ҳали синалмаган. Баъзилар “ўтказиб қўйиш” мақсадида бир ой қуданинг уйига эрталаб тансиқ таом етказиб туради. Боринг ки, бир ой ҳам ўтади. Таом солинган идишлар камая бориб, тўхтайди. Пулдан ҳам қарашиб юборишар. Уч ой ҳам ўтар. Ана шунда ҳам икки ёр: “етар, энди бахтимизни ўзимиз қурамиз”, — деб енг шимармаса, кечаги ишқ романтикаси драмага айланади. Ёш оилани боқишда қайси тараф кам ёрдам берса, “ёмон”га айланади. “Меникилар мана бунча қилворишган, сеникиларчи?”— деган гаплар илгари ичда эди. Энди ташқарига чиқиб, айтила бошланади.

Уй иссиқ, лекин оилада қиш бошланади. Оташ муҳаббатли, хумор кўзлар совуқ сигналлар бера бошлайди. Биринчи қор учқунлай бошлайди. Бу қараш кейинчалик қаршисидаги маҳбуб, маҳбубани музлатади ҳали, ахир ёр ҳам одам. Бу қараш ҳар кунни бошлаб беравергач, бир- биридан безиш бошланади. Отаникига аразлаб кетиб, музли нигоҳдан дам олиб, исиниб келади келин.

Ота-она, опа-ука, аммаю хола, обрўли оғайнилардан иборат “қўшинни” йиғади. Буни кўрган куёвнинг ота- онаси ҳам қараб турмайди. Қудаларни қаҳрли айбловлар рўйхати билан кутиб олади…
Хуллас, ўтган олти ой келин-куёвнинг муҳаббатини синаб беради.

Улар қурган севги қасри мустаҳкаммиди? Ёки театр декорациясидаги суратмиди? Агар декорация бўлса, “менга сўз берсангиз. Сизни бахт- ли қиламан, дегансиз. Қани ўша бахт? Сизни деб кимлардан кечмадим. Сиздан нима кўрдим ўзи? Э, боринг-э!”— дейди келин.

“Ўзинг-чи? Даданг нима қилди менга? Ўртоғим Санжарга қара, қайнотаси олиб берган “мерс” да юрибди, мазза қилиб. Ундан менинг нимам кам?” — дейди куёв.

“Менчи” — демайди. “Сенчи” — дейди музлатиб. Бир-бирига: кел энди, кел энди”, деб куйлаб йиғлаган ошиқ, қўл етар масофада туришади.

Лекин тобора узоқлашиб кетишаверади. Сабаб — оилани масъулият, бурч эмас, хорижнинг “кўпик” сериаллари, эстрада “юлдуз”ларининг клипларидагидек ҳар куни роҳат деб тушунганликларида.

Азалдан ўзбек оиласи дунёдаги энг мустаҳкам оилалардан саналган. Ота-боболаримиз эр-хотиннинг ажралишига ўлимдан бошқа сабабни билишмаган. Баъзида бепуштлик сабаб бўлган ҳолларда ҳам яхши гап, муомала билан бир-бирларига йўл беришган. Кўнгил қорачилик бўлмаган. Нега энди оиладек муқаддас қўрғоннинг бузилиши маънавий бузилишдан бошланаётганини хаёлимизга ҳам келтирмаяпмиз. “Оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган “удумлар” ёшлар орасида урфга айланиши қўрғонимизга очиқчасига таҳдид эмасми. Энг ачинарлиси, биз уни ўз қўлларимиз билан онгли равишда бузаяпмиз. Ана шундай оммалашган маданият сабаб Россияда никоҳнинг янгидан янги шакллари юзага келаяпти.

Эркак ва аёл никоҳсиз бирга яшаб, ўз туй- ғуларини “синовдан ўтказади”. “Муддатли оила”да маълум муддатдан сўнг, оила ҳам тугайди. Бирга яшаётган эр-хотиннинг моддий эҳтиёжларини қондиришда эркин яшашидачи, мантиқ бор деб ўйлайсизми? “Эркин оила”да эса эр ва хотин истаган пайтда ўзларига машуқ ва машуқа топишлари мумкинлиги қонун билан кафолатланганини эшитганингиз ҳамоноқ “суф” сенларга, деб юборасиз? Охири қаерга бориб қолаётганимизни унутмасак, қош қўяман деб кўз чиқариб қўймасмидик.

Отабек ҚЎЗИБОЕВ,
Тошкент тиббиёт академияси
Термиз филиали талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE