Ҳомийлар кўмаги

0
73

Термиз шаҳридаги 10-ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида 137 нафар ўғил-қиз тарбияланади.

Уларга 22 нафар тажрибали логопед, дефектолог педагог кадрлар ва ҳамширалар таълим-тарбия беришади. Боғчада болаларнинг яйраб ўсиши, машғулотларга қизиқиш билан қатнашиши учун барча шароитлар яратилган.

Айтиш керакки, “Сурхон дори-дармон” МЧЖ жамоаси мактабгача таълим муассасасига бир неча йилдан бери ҳомийлик қилиб келаётир. Жорий йилнинг ўзида ҳомийларнинг 34 миллион сўмлик маблағи эвазига боғчанинг хизмат кўрсатиш шахобчаси қайта қурилди. Шунингдек, ҳомийлар ҳар бир байрам, тантаналарда болажонларга ўзларининг эсдалик ва қимматбаҳо совғаларини улашаётир.

Яқинда нишонланган болалар куни муносабати билан ҳомийлар яна боғчага ташриф буюриб, совғалар билан болажонлар дилини хушнуд этдилар.

— Ушбу мактабгача таълим муассасасида 16 йил тарбиячи бўлиб ишладим ва 24 йилдан бери мудира вазифасида меҳнат қилиб келаяпман,— дейди боғча раҳбари Дилбар Тожиева. — Президентимизнинг ташаббуси билан охирги йилларда мактабгача таълим муассасаларига нисбатан ғамхўрлик ва эътибор янада кучайди. Айниқса, соҳа ходимларининг ойлик маошлари оширилганлиги мутахассисларнинг ишга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириб, таълим-тарбияни янада яхшилашга хизмат қилаётир. Вилоят ҳокими сайъ-ҳаракати билан ҳар бир боғчага ҳомийлар бириктирилгани ишимизни енгиллатмоқда. Боғчамизга ҳомийликка тайинланган “Сурхон дори-дармон” МЧЖ жамоасидан нафақат болажонлар, шу билан бирга ота-оналар ҳам хурсанд.

Санобар ХАННАЕВА,
ўқитувчи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг