Бош саҳифа / Таълим / Омад калити

Омад калити

Китобни нонга ўхшатаман. Нон қорнимизни тўйдирса, китоб ақл озуқасидир. Ўйлаб кўрингга, таом истеъмол қилиш қанчалик муҳим ва зарур бўлса, китоб ҳам зеҳнимизни ошириш учун шунчалик зарурдир.

Аммо баъзилар қорнини тўйдирадию, ақлини тўйдиришни унутиб қўяди. Бу билан ўзларига маънавий зарар етказадилар, холос.

Икки дўстим бор. Бири топган пулини доим улфатлари билан энг яхши ресторанларда ўтириб, маишатларга сарфлайди. Иккинчиси эса тамоман акси. Ҳеч қачон бекорчи ишлар билан шуғулланмайди. Қачон учратсам қаергадир шошган, қўлида эса талай китоб кўтариб олган алфозда юрган бўлади. Шу йили иккиси ҳам олийгоҳга хужжат топширди. “Ҳар ким экканини ўради”? деганларидек, биринчи ўртоғим “Бу сафар ўхшамади, кейинги йил уриниб кўрарман”, деди. Иккинчиси эса биринчилар қаторида талабалик бахтига муяссар бўлди. Шунда амин бўлдимки, китобга дўст тутинган ҳеч қачон кам бўлмас экан.

“Бешикдан то қабргача илм изла”, деган ҳадий бежиз айтилмаган. Ўқиб ўрганишнинг ҳеч қачон кечи бўлмайди. Жамиятга, оиламиз ҳамда юртимизга муносиб инсон бўлишга илк қадам китоб мутолаасини бугундан бошлайлик.

Шаҳзод ШОНАЗАРОВ,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE