Бош саҳифа / Жамият / “Олтин мерос” – грант соҳиби

“Олтин мерос” – грант соҳиби

Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди вилоят муассасаси ўтган йил охирида “Мустаҳкам  эътиқод — тотувлик гарови” лойиҳаси учун Олий Мажлис ҳузуридаги  нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш фондининг 24 миллион сўмлик грантига сазовор бўлганди.

Яқинда шу муносабат билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали, Шеробод туманидаги 40-мактаб ва Исо Термизий мажмуаси кутубхонасида лойиҳанинг тақдимот маросими ўтказилди. Тадбирларда иштирок этган профессор-ўқитувчилар, талабалар, маҳалла фаоллари, имом-хатиблар ва жамоатчилик вакиллари бу лойиҳа ўзининг тарбиявий, маънавий-маърифий жиҳати билан айни пайтда жуда муҳим ва зарур эканлигини таъкидлашди.

Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят муассасаси раҳбари Норбой Султонов лойиҳадан кўзланган мақсад ҳақида гапирар экан, улуғ аждодларимиз ҳаёти, фаолияти бой илмий-маънавий меросига алоҳида  тўхталиб ўтди. Эътиқод деганда фақатгина динга эмас, балки ота-онага, Ватанга, дўстларга, улуғ аждодларимизга, миллий қадриятларимизга бўлган муносабат ва ҳурмат ҳам мужассамдир. Тадбирларда халқимизнинг  фахр ва ифтихори бўлган улуғ алломаларимиз ижодий фаолияти акс этган кўргазма материаллари тарқатилди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan