Бош саҳифа / Жамият / Олтин кўприк

Олтин кўприк

Бу дунёда бойлик ҳам тугайди, мансаб ҳам поёнига етади, қурилган кошоналар ҳам емирилади. Лекин битта туганмас  бойлик ва хазина мавжудки, у дунё тургунча туради, йиллар, асрлар ўтган сайин қиймати ва қадри ортиб бораверади. Бу халқлар, инсонлар ўртасидаги дўстликнинг  олтин кўпригидир.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси, саъй-ҳаракати билан чорак аср давомида икки давлат ўртасида ўз ечимини топмай келаётган муаммоларга барҳам берилганлигини кўриб, Яратганга шукроналар қилдик. Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўра биладиган доно сиёсати туфайли 2016 йил сентябрь ойиданоқ Ўзбекистон — Тожикистон  давлатлари ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш тўғрисида ҳаракатлар олиб борилди.

Президентимизнинг Тожикистонга давлат ташрифини ҳаяжон билан кузатиб бордик. Биргина ўтган йили икки давлат орасида 240 миллион долларлик товар айирбошлаганлиги бу жуда катта воқеадир. Чунки йигирма йил давомида бу кўрсаткичга эришилмаганди. Биз икки тилда гаплашувчи битта халқмиз. Айни пайтда  мамлакатимизда тожикистонлик сармоядорлар иштирокида 25 та корхона фаолият юритаётганлиги қувонарлидир. Айниқса, “Тожикистон — Ўзбекистон” ишбилармонлар кенгаши тузилиб, унинг биринчи йиғилиши ўтказилганлиги, икки давлат ўртасида товар айланмасини 500 миллион долларга етказиш имконияти мавжудлиги, Душанбе шаҳрида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номли кўргазмага дўстларимиз юқори баҳо берганлиги, том маънода икки давлат, икки миллат ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиққанлигидан далолат беради.

Халқимизда оққан дарё оқаверади, деган гап бор. Ўзбек-тожик дўстлиги Навоий ва Жомий ҳазратлари билан чамбарчас боғлиқлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Шу маънода ҳам  Душанбеда “Низомиддин Алишер Навоий” номли боғ ташкил этиш тўғрисида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг фармойиши эълон қилинган бўлса, Самар- қанд шаҳрида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийга маҳобатли ҳайкал ўрнатилганлиги, Тошкент метрополитенининг Сирғали туманида қурилаётган станцияларининг бирига Тожикистон Қаҳрамони, шоир Мирзо Турсунзода номи берилиши бу дўстликнинг амалий ва абадий ифодасидир.

Минг-минг йиллардан буён ўзбек ва тожик хал- қи қиз олиб, қиз бериб, қуда-андачилик қилади. Азал-азалдан уларнинг тўйи, ҳайит ва байрамлари биргаликда нишонланган. Давлат чегара постларининг очилиши, темир йўл қатнови йўлга қўйилиши, икки давлат фуқароларининг визасиз борди-келди қилиши ҳар иккала халқнинг тилагидаги, юрагидаги гапларнинг рўёби бўлди.

Айниқса, ҳар икки мамлакатдаги парламент лар, илмий ўқув муассасалари, ижодий жамоалар, оммавий ахборот воситалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар йўлга қўйилганлиги миллий, маънавий, маданий қадриятларни янада юксак поғонага олиб чиқишига ишончим комилдир. Мамлакат Президентлари икки давлат ўртасидаги товар айирбошлашни бир миллиард долларга етказиш ҳақида келишиб олганликлари алоқаларнинг нақадар кенг кўламли эканлигидан далолат беради. Бир сўз билан айт- ганда, ўзбек-тожик  алоқалари икки давлат раҳбарлари ташаббуси билан  27 йилдан сўнг қайта тикланди. Зеро, бу икки улуғ халқни боғлаб турувчи олтин кўприк уларнинг ўтмишида, юрагида ва энди келажагида ҳам мангу ва барқарор давом этади.

Сафар ОМОН,
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE