Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Олтиариқ тадбиркорлари

Олтиариқ тадбиркорлари

маҳсулот етиштириш ва экспорт қилишда замонавий мезонлар асосида фаолият олиб боришмоқда

Ўтган йил вилоятимизда маҳсулотларни хорижга экспорт қилишга ихтисослашган музлатгичли омборхоналарнинг энг кўпи — 15 таси Олтиариқда ишга туширилди.

Шу тариқа туманда музлатгичли омборхоналар сони 35 тага етиб, бу 37 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш имконини беради.

— Ҳаётбахш дастурлар доирасида яқин истиқболда туманда 85 миллиард 236 миллион сўмлик ҳамда 430 минг долларлик чет эл инвестицияси ҳисобидан лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилаяпти, — дейди Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзов. — Айни пайтда биргина қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича 100 та истиқболли лойиҳа ишлаб чиқилиб, ҳар бир йўналишда белгиланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан мунтазам равишда тизимли мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда туманда 187 та боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолият кўрсатаяпти. Бу хўжаликлар тасарруфидаги интенсив боғлар 788 гектарга, узумзор боғ майдонлари эса 215 гектарга етказилди. Натижада, якунига етган йилда жаҳон бозорларига Олтиариқдан 14 миллион 814 минг долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди ва экспорт ҳажми бир йил олдингига қараганда 2,2 марта ўсиши таъминланди.

Қувонарлиси, олтиариқлик фермерлар нафақат маҳсулот етиштириш, балки уни қайта ишлаш ва экспорт қилиш соҳасида ҳам ҳамиша бир қадам олдинда бўлишга интилишади.

Ботир ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan