Бош саҳифа / Жамият / Олов – ёвга айланса…

Олов – ёвга айланса…

Маълумки, ёнғинлар асосан, эҳтиётсизлик, носоз иситиш қурилмалари, қўлбола электр иситиш  мосламаларидан ўринсиз фойдаланиш ҳамда болаларнинг катталар назоратидан четда қолиб олов билан ўйнашиши натижасида келиб чиқмоқда. Энг ачинарлиси, бу сингари эътиборсизликлар оқибатида тан жароҳати олиш билан бир қаторда ҳаётдан кўз юмиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Ана шундай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, мутахассисларимиз томонидан халқ таълими муассасалари, соғлиқни сақлаш, маҳалла, корхона ва ташкилотларда  тушунтириш,  тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида  Термиз шаҳар ИИБ ЁХБ ходимлари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан, шаҳар ҳудудида 12 та ёнғин содир бўлганлиги бу борада тарғибот ишларининг кўламини янада жонлантиришга ундайди. Воҳамизда яшаётган ҳар бир фуқаро ўз мулкини ёнғиндан сақлаш учун энг аввало, хавфсизлик қоидаларини билиши, носоз электр ускуналаридан фойдаланмаслиги керак. Шуни ёдда тутиш лозим, агар сиз ўз мулкингизни ёнғиндан сақласангиз, аввало, жамият мулкини сақлаган бўласиз. Ёнғин хавфининг олдини олиш нафақат соҳа ходимларининг, балки ҳар бир фуқаронинг биринчи даражали вазифаси эканлигини асло унутмайлик!

Равшан НОРҚУВАТОВ,
Термиз шаҳар ИИБ ЁХБ
инспектори, капитан

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan