Бош саҳифа / Жамият / Олов—тилсиз ёв

Олов—тилсиз ёв

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майда қабул қилинган  “Ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни”  деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ва “Ёнғинлар профилактикаси куни”ни ўтказиш учун жойларда турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Аммо, олиб борилган огоҳлантирув ишларига қарамасдан ўтган йилга нисбатан жорий йил бошидан буён ёнғинлар сони 5 тага кўпайган. Айниқса, фуқаролар томонидан ўчирилмаган гугурт чўпи ва сигарет қолдиқларини ҳар жойларга ташлаб кетилиши, иситиш печи, дазмол, табиий газдан нотўғри фойдаланиш, иситиш печ мўриларининг носозлиги, ёш болаларни гугурт билан ўйнашига йўл қўйилиши, пахта мойини доғлашда қаровсиз қолдиришлар оқибатида ёки яшаш уйлари ва биноларда ўтказилган электр симларининг вақтида алмаштирилмаётгани натижасида ёнғинлар келиб чиқмоқда. Бундан фуқароларимиз моддий талофат кўриб, турли хил даражадаги куйиш, тан жароҳатлари олишмоқда.

Термиз шаҳри ҳудудида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 22 та ёнғин қайд қилинган. Шулардан  газ ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, оловдан эҳтиётсизлик, электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, болаларнинг олов билан ўйнаши, иситиш печларидан нотўғри фойдаланиш ва бошқа сабаблар натижасида ёнғинлар келиб чиққан.

Масалан, жорий йилнинг 26 март куни “Турон” маҳалласи, Шимолий дарвоза кўчаси, 6-уй, 4-хонадонда яшовчи фуқаро Акмал Одинаевнинг хонадонида  электр чойнакни қўйиб назоратсиз қолдирилиши натижасида ёнғин содир бўлган.

10 июнь куни Термиз шаҳри, “Тупроққўрғон” маҳалласи, Б.Зокиров кўчаси, 3-уй, 5-хонадонда яшовчи фуқаро Сафида Якубова яшаш уйида 9 яшар ўғли Азимжон Сафаровни уйда қаровсиз қолдирганлиги сабабли, гугурт билан ўйнаши оқибатида ёнғин содир бўлиб, моддий ва маънавий зарар кўрган.

Юқоридаги ҳолатларнинг олдини олиш учун фуқаролар томонидан табиий ва суюлтирилган газлардан фойдаланишда   қаровсиз қолдирмаслик, уйдан чиқаётган бўлсалар, газ анжомларини ўчиришни унутмаслик,  ўзбошимчалик билан созламаслик ва бошқа жойга кўчирмаслик, резина шланглар уламаслик, болаларга, маст ва ўзини бошқара олмайдиган шахсларга  очиқ оловдан фойдаланишга йўл қўймаслик, газ иситиш печлари ва каминларни кўп қаватли уйларнинг лойиҳаларига тўғри келмаганлиги сабабли ўрнатмаслик каби қоидаларга амал қилишса, ўзи ва яқинларининг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаган бўлишади. Шунингдек, газ баллонларига қуёш нури тушиб туришига йўл қўймаслик, уларни салқин жойда сақлаш, табиий газдан фойдаланилгандан сўнг жўмракларни ёпиб қўйишни унутмаслик лозим.

Халқимизда олов —  тилсиз ёв, деган ибора бежиз айтилмаган. Шундай экан, ҳар биримиз ҳушёр яшашимиз, ўз уйимиз ва ўз мулкимизни сақлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини унутмайлик!

У.БОЗОРОВ,
Термиз шаҳар ИИБ ЁХБ
1-ХЁХО катта инспектори, сержант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE