Бош саҳифа / Жамият / Олов ёвга айланмасин

Олов ёвга айланмасин

Олов — беминнат дастёр. Лекин ундан фойдаланиш чоғида озгина эътиборсизлик ёки бепарволикка йўл қўйсак, у душманимизга айланади.

Шунинг учун биз туманимиздаги маҳаллалар, хонадонларда бўлиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича суҳбатлар, рейдлар ташкил қилаяпмиз. Хонадонларда, ташкилот ва муассасаларда иситиш тизими, ёқилғи ва ёнилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини ўрганиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳларимиз фаолият юритаяпти.

Текширишлар чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилаётганлар ҳам, уни бузаётганлар ҳам учраб турибди. Масалан, тумандаги «Пулҳоким», «Даштиғоз», «Тоғчи», «Ариқ усти» «Мустақиллик» маҳаллаларида ўтказган рейд ва текширишларимизда, айрим хонадонлар эгалари табиий газ истеъмолида темир қувурлар ўрнига резина шланглардан фойдаланаётганлиги, электр симлари очиқлиги ва бошқа шу каби қоида бузилишларга йўл қўйилаётганлиги устидан чиқдик. Бундай шахсларга нисбатан огоҳлантириш, жарима қўллаш чоралари кўрилди. Камчилик-нуқсонлар бартараф этилди. Шуниси ҳам борки, айрим фуқаролар пропан газ баллонидан ундаги газ конденсатларини тўкиб ташлаб, тандир, ўчоқ ва бошқа эҳтиёжларга ишлатмоқчи бўлиб, куйиш тан жароҳати олишаяпти. Бундай қилиш бутунлай нотўғридир. «Даштиғоз» маҳалласида яшовчи, 1951 йилда туғилган фуқаро Жума Маматқулов эса яшаш уйи ошхонасига ўрнатилган газ плитасидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаганлиги боис ошхонада портловчи муҳит ҳосил бўлиб, тан жароҳати олди. Шунинг учун, ким бўлишимиздан қатъий назар, ҳар биримиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилайлик.

Дилмурод АБДУРАҲИМОВ,
Бойсун тумани ЁХБ катта инспектори,
Фаррух ШОЙМАРДОНОВ,
вилоят ИИБ ЁХБ тарғибот маркази бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE