Бош саҳифа / Таълим / Олмон мутахассиси ТерДУда

Олмон мутахассиси ТерДУда

Кўплаб олий таълим муассасалари каби бизнинг Термиз давлат университетимизда ҳам ўқув жараёнига хорижлик мутахассисларнинг жалб қилинаётгани  учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилаётгани, ўз навбатида, талабаларнинг ҳам чет тилларни ўрганиш ва илм олиш иштиёқини янада оширмоқда.

Яқинда Термиз Давлат университетига Германиянинг Вельгелм номидаги Вестфалия университети доценти Кордула Шульце хоним ташрифи ҳам биз ёшларда катта таассурот қолдирди..

Учрашувда талабаларга жаҳон илм-фани ва маданияти ўчоқларидан бири бўлган, илдизи асрларга бориб тақ алувчи илмий мактаблари, Германиядаги олий ўқув юртлар, таълим тизими, унга тадбиқ этилаётган янги усуллар ва грантлар ҳақида сўз юритилди.

Олмонларга хос темир интизом, бирсўзлилик хислатлари ёшларга айнан таълим даргоҳларида шакллантирилиши, немис педагоглари истеъдодсиз боланинг ўзи йўқ, деб ҳисоблаши, шунга кўра улар ёшларнинг очилмаган қирраларини кашф этишга, янгилик ва ихтиролар руҳида тарбиялашга интилиши, машҳур файласуф Рене Декартнинг “Фикрлаяпманми, демак, яшаяпман!” деган нақли бугун таълим муассасаларида олтин қоида сифатида қабул қилингани, педагоглар биринчи навбатда ҳар бир боланинг, ҳатто хато бўлса-да, мустақил фикри бўлишига эришишни мақсад қилиб олгани қизиқарли тарзда баён этилди.

Учрашув сўнгида Кордула Шульце хоним талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

— Иккала таълим даргоҳи ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш лозим, — деди Кордула Шульце  хоним. — Германия таълим жараёнида мутахассис тайёрлашга бирламчи масала сифатида қаралади. Германиялик мутахассиснинг эътиборини тортган нарса эса талабаларнинг немис тилида айтиб берилган эртак, ҳикоя ва шеърлари бўлди.

2018 йил сентябрь ойидан бошлаб университетлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Термиз Давлат университетига Мюнстер ўқув юртидан немис тили ўқитувчиси юборилиши, ўзбекистонлик талабаларнинг Германияда таҳсил олиши учун кенг имкониятлар очилиши ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган семинар кўплаб талаба-ёшларда қизиқиш уйғотди.

Моҳигул АБДИЕВА,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ТАНИШИНГ: “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”

Феруза Жаббарова, Термиз шаҳар 4-давлат ихтисослаштирилган мактаби интернати она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси ОЛИМ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan