Бош саҳифа / Таълим / Олийгоҳ ёшларни кутмоқда

Олийгоҳ ёшларни кутмоқда

Узун қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ахборот ресурс марказида ТДАУ Термиз филиали ўқитувчилари томонидан “Аграр соҳада рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлаш бош вазифамиз” мавзусида тақдимот бўлиб ўтди.

Тадбирда университет филиали ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари, техника фанлари номзоди Ф. Баҳромов сўзга чиқиб, Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори моҳиятини битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига тушунтирди ҳамда 2019-2020 ўқув йилига қабул тўғрисида маълумот берди.

Филиалда бугунги кунда жами 722 нафар талаба, шундан 142 нафари давлат гранти, 580 нафари тўлов-шартнома асосида таҳсил олмоқда. Талабаларга 4 нафар фан доктори, профессор, 17 нафар фан номзоди, доцент, 49 нафар катта ўқитувчи-ассистент таълим бераяпти. 1670 ўринга мўлжалланган ўқув биноси, 290 ўринли талабалар турар жойи, 6 та компьютер хоналари билан жиҳозланган. 50 гектар ер “Ўқув-тажриба хўжалиги” учун ажратилган.

Шунингдек, Узундаги барча касб-ҳунар коллежлари ҳамда тумандаги 10-ўрта мактабда ҳам филиал ўқитувчилари билан учрашув бўлди.

Т. АБДУЛЛАЕВ,

Узун қишлоқ хўжалик касб-ҳунар

коллежи директори ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Билимлилар синовларда сараланмоқда

Йилдан йилга севган соҳалари бўйича таҳсил олиб, олий маълумотли бўлиш илинжида бўлган ёшларимиз сафи тобора …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE