Бош саҳифа / Таълим / Олий таълим муассасаларига қабул давом этмоқда

Олий таълим муассасаларига қабул давом этмоқда

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш қабул жараёнлари, июль-август ойларида бўлиб ўтадиган тест синовларига тайёргарлик ҳамда олий таълим муассасаларини янги ўқув йилига сифатли тайёрлаш масалаларига бағишланди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев иштирок этган йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Бу йилги тест синовлари Термиз давлат университети спорт зали, Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати, вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, “Сурхон” спорт мажмуаси ҳамда “Алпомиш” кураш мажмуаларида икки сменада ўтказилади. Айтиш жоизки, 2019/2020 ўқув йилида вилоятимиздаги мавжуд олий таълим муассасалари бакалавриатига жами 4 315 нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган. Ўтган йилга қараганда талабалар қабули 815 тага кўп. Айни пайтда олий ўқув юртларида абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда. Йиғилишда 3 июлгача бўлган муддатда жами 6180 нафар абитуриентдан ҳужжатлар қабул қилинганлиги айтилди.

Шунингдек, тест синовлари ўтказилиши белгиланган бино ва уларнинг ҳудудларини жиҳозлаш, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулай шарт-шароитлар яратиш, тест жараёнларида шаффофликни таъминлаш, видеокузатувлар орқали онлайн тизимда жамоатчиликка, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналарига воқеликни кўрсатиб бориш зарурлиги таъкидланди. Мазкур жараёнда масъуллар ишини самарали ташкил этиш ва ташкилий масалалар юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Раҳбар кадрлар тайёрлаш – бош мақсадимиз

Муҳтарам юртбошимизнинг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларни танлов асосида” танлаб олишнинг замонавий тизимини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE