Бош саҳифа / Жамият / Олий суд вакили кимларнинг муаммосини ҳал этди?

Олий суд вакили кимларнинг муаммосини ҳал этди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғи асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И.Муслимов томонидан 2021 йил 11 март куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ўтказилган сайёр қабулда жами 134 нафар фуқаро қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 61 таси жиноят ишлари бўйича,
59 таси фуқаролик ишлар бўйича, 11 таси маъмурий ишлар буйича, 3 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 108 та фуқаронинг оғзаки, 26 та фуқаронинг ёзма мурожаати қабул қилинди.

Жами 134 та мурожаатдан 77 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 31 таcb жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди.

26 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

31 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

– жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан 9 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

3 та шикоят бўйича суд қарорлари ижроси тўхтатилди.

Шунингдек, 5 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди;

1 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилди;

12 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан пенсия таъминоти билан боғлиқ ҳужжатларнинг тегишлилик фактини белгилаш ҳақида суд буйруғи чиқарилди;

– фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, 1 нафар вояга етмаган фарзанди бор 1 та оила яраштирилди.

Қабулда муаммолари ҳал бўлган 20 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирди.

Нилуфар Тўраева,

Сурхондарё вилояти умумюрисдикция суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тандир гўшт сайлию от минишда ким маҳоратли?

15-17 июнь кунлари Термиз шаҳридаги Санъат саройида Ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Унда бешта муҳим ташаббус …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan