Бош саҳифа / Жамият / Олисларга мактуб

Олисларга мактуб

Ассалому алайкум, Ислом бобожон!  Мен бугун сизга мактуб ёзмоқдаман, бироқ, бу мактубимни жуда олисдан туриб ёзмоқдаман.

Бобожон! Бугун сиз жисман биз билан бўлмасангизда, қалбан ҳамиша ёнимизда, ёдимиздасиз. Сиз бир умр халқингиз манфаати учун яшадингиз. Бир пайтлар жар ёқасига келиб қолган ўзбек халқини энг машаққатли, қийин дамларида, мардонавор истиқлол сари етакладингиз. Бутун миллатни ўзингизга, мустақил ҳаёт кечиришга ишонтира олдингиз. Кези келганда, ўзга мамлакатларнинг тинчлиги йўлида ҳам жон чекиб қайғурдингиз ва бу жафокашлигингиз учун ўзга юрт фуқароларининг ҳам меҳрини қозона олдингиз. Бу йўлда қанча машаққатлар чекилди, халқимиз билан бирга ҳисобсиз туну кунларингизни бедор ўтказдингиз. Тоғдек сабрингиз, меҳнатсеварлигингиз, халқпарварлигингиз, ҳалоллигингиз халқимизни нурафшон манзилларга етаклади ва бунга оқилона сиёсатингиз билан эришдингиз. Бобожон! Сиз бошлаб берган буюк ва шарафли йўл янада юксалаётганидан  руҳингиз шод бўлсин.

Фотимахон БОҚИЕВА,
ТерДУ 1-босқич талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan