Бош саҳифа / Жамият / Олинг улар насиҳатини

Олинг улар насиҳатини

Бу йил 94 ёшни қаршилаётган Шерали бобо Ҳайдаров — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Бойсун туманининг Сайроб қишлоғида туғилиб, вояга етган.

Навқирон 18 ёшида ҳарбий хизматга, фронтга чақирилиб, Бухоро шаҳрида махсус тайёргарликдан ўтади. Сўнгра уруш майдонлари сари йўл олади. 1943 йилнинг сенябрида Ш. Ҳайдаров Запороже шаҳрига етиб боради ва шу ердан жангга киради. Киев шаҳрини озод қилиш учун бўлган жангда бош қисмидан яраланади ва ҳарбий госпиталга ётқизилади. Даволаниш узоқ давом этади ва бу орада даҳшатли уруш ҳам поёнига етади. Яқинлари бағрига қайтганидан сўнг, бир муддат Сайроб қишлоғида меҳнат қилади. Тақдир тақозоси билан кейинги ҳаёти Термиз шаҳри билан боғланади. Ўтган йили юртбошимизнинг табриги етказилиб, Президент совғаси — олтин соат билан тақдирланган фахрий отахоннинг ҳузурида набиралари, яқинлари тез-тез бўлиб туришади. Уларга бугунги тинч-осойишта ҳаётни қадрлаш, Ватан учун садоқат билан хизмат қилиш ҳақида насиҳатлар қилади.Фахрий хонадонида бўлган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари Шерали бобонинг уруш ҳақидаги ҳаётий ўгитларини, хотираларини тинглаб, бой таассуротлар билан қайтишди.

Фазилат РЎЗИЕВА,
музей ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE