Бош саҳифа / Жамият / Олимнинг туҳфаси

Олимнинг туҳфаси

Бойсун туманининг денгиз сатҳидан салкам тўрт минг метр баландликда жойлашган Қизил-навр қишлоғида туғилган Абдужаббор Бекмуродов болаликдан табиат шайдоси бўлиб вояга етди.

У 2000 йилдан буён Термиз давлат университети зоология кафедраси- да ўқитувчи бўлиб ишлайди. Сурхон воҳаси табиати ҳақида бир қанча илмий-оммабоп мақолалар, услубий қўлланма ва рисолалар муаллифининг яқинда Тошкентдаги “Nihol” нашриётида янги китоби 2 минг нусхада чоп этилди.

“Сурхондарёнинг ноёб ҳайвонлари” деб номланган рисолада воҳанинг жуғрофик таснифи берилган бўлиб, мавжуд ҳайвонот дунёси, уларни муҳофаза қилиш борасида атрофлича фикр юритилганлиги билан қизиқарлидир. Китобга вилоят ҳокими, сенатор Э.Турдимов сўзбоши ёзган. Биология фанлари доктори, профессор Ш.Хуррамов муҳаррирлик қилган.

Эътиборли жиҳати, ноёб ҳайвонлар туркум, оила ва авлодларга ажратилиб, улар ҳақида ихчам, илмий маълумотлар берилади. Бу китоб нафақат, илмий жамоатчилик, балки табиат ва ҳайвонот оламининг шайдоси бўлган барча ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Сафар АЛИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE