Бош саҳифа / Спорт / Ғолиблар мамлакат чемпионатида қатнашади

Ғолиблар мамлакат чемпионатида қатнашади

Вилоят шахмат федерацияси ташаббуси билан Термиз шаҳридаги “Баркамол авлод” марказида жойлашган вилоят шахмат клуби залида эркак ва аёл шахматчилар ўртасида вилоят очиқ чемпионати мусобақалари ўтказилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, мусобақа нуфузи жиҳатидан келгуси йил республика чемпионати биринчи лигаси ўйинларига иштирок этиш учун йўлланма бериши туфайли воҳанинг барча туманларидан 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган 55 нафар эркак ва аёл шахматчилар иштирок этди.

Аёллар баҳсида етти имкониятдан 6,5 очко тўплаган деновлик 16 ёшли талаба Азиза Турсунова мутлоқ ғолиб бўлди. Деновлик яна бир шахматчи қиз Оксана Слопогузова 5,5 очко тўплаган бўлса, термизлик Гулшод Турдиқулова 5 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Эркаклар баҳсларида тўққиз имкониятдан 7,5 очко тўплаган термизлик Набижон Норбоев ғолиб бўлди. Республика шахмат академияси вилоят вакиллиги раҳбари Иномжон Шоймуродов ва сариосиёлик иқтидорли шахматчи Озод Ёрматов етти очкодан жамғаришди.

Ғолиблар ва фахрли ўринларни эгаллаган шахматчилар келгуси йил шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигаси мусобақаларида Сурхондарё спорти шарафини ҳимоя қилишади.Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan