Бош саҳифа / Спорт / Ғолиблар аниқланди

Ғолиблар аниқланди

Термиз  туманидаги “Амударё”  болалар  соғломлаштириш  оромгоҳида триатлон  спорт  тури  бўйича  Ўзбекистон чемпионати  ва  таниқли олим, марҳум  Чори  Жумаев   хотирасига  бағишланган   турнир  ўтказилди.

Ўзбекистон Мудофаага  кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти ва  вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мусобақада  республикамизнинг  барча вилоятлари  ва  Тошкент шаҳридан жами  150 дан ортиқ спортчи   ёшлар   умумжамоа  ва  яккалик  баҳсларида ўз  имкониятларини синовдан ўтказишди.

Мусобақа  якунига  кўра ғолиблар орасидан жорий йил Индонезияда бўлиб ўтадиган  Осиё  ўйинлари  ва Филиппинда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига  борувчи  номзодлар  аниқлаб  олинади, – дейди бош  ҳакам Леонид Блохин.

Спортчи  ёшлар  750  метрга  сузиш, 20 километр масофага велопойга ҳамда 5 километрга югуришда  мусобақаларида ўз омадларини синаб кўришди.

— Триатлон спортчидан жуда катта кучни талаб этади, – дейди мусобақа ғолиби навоийлик  Алена Ҳакимова. – Учта спорт турини ўзида жамлаган бу баҳслар орасида айниқса, сузиш баҳслари анчагина мураккаб. Кўзингизга  фақатгина қирғоқ кўринади.

Умумжамоа   ҳисобида   биринчи ўринни Тошкент шаҳри, иккинчи ўринни Навоий, учинчи ва тўртинчи ўринларни  эса  Самарқанд  ва Сурхондарёлик  спортчи -ёшлар  эгаллашди. Якка  баҳсларда  1999-2000 йилларда  туғилган  ўғил ва қизлар ўртасида  биринчи ўрин тошкентлик  Улуғбек Алиев, Латофат Содиқоваларга,  иккинчи ўрин  тошкентлик Алексей  Решидников, навоийлик   Севара  Суяроваларга,  учинчи ўрин андижонлик Муҳаммадазим Турсунбоев, хоразмлик  Дилафруз Саидоваларга насиб этди.

18 ёшдан  катталар ўртасида  эса  биринчи  ўринга  андижонлик Жавоҳир Юнусов ва навоийлик Алена Ҳакимова, иккинчи ўринга  тошкентлик Валерий  Фонамаренко  ва  Екетерина  Рязанова, учинчи ўринга эга тошкентлик  Александр  Куришев  ва  сурхондарёлик  Гулнора Ҳакимовалар сазовор бўлишди. Fолиб  ва  совриндорлар  ташкилотчилар  томонидан диплом, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Сарвар ТЎРАЕВ,
“Сурхон тонги”
мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE