Бош саҳифа / Спорт / Ғолиблар “Амударё”да учрашишади

Ғолиблар “Амударё”да учрашишади

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да  Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва вилоят шахмат федерацияси ҳамкорлигида “Ёшлар  шахмат тахтаси” анъанавий мусобақаси бўлиб ўтди.

Шахмат беллашувларида ҳар бир тумандан умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган 12 нафардан ўғил-қиз, жами 156 нафар шахматсевар ёш ғолиблик учун дона сурди. 8 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўғил-қизлар баҳсида Нозима Сайдуллаева, Исломбек Исломов, Умида Қурбонова, Абдушукур Абдумажидов, Аҳмад Абдураҳимов, Ислом Ботиров каби ўнлаб шахматбозлар 64 хонали тахта устида тенгдошларини мот қилишди.

Ғолибликни қўлга киритган  ёш шахматчилар шу йилнинг апрель ойида Термиз шаҳридаги “Амударё” соғломлаштириш масканида республика Ёшлар иттифоқи томонидан ўтказиладиган “Ёшлар шахмат тахтаси” мусобақасининг республика босқичида  вилоятлардан ташриф буюрадиган тенгдошлари билан баҳслашишади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Шахматчилар оромгоҳда тўпланишди

Сариосиё туман ҳокимлиги ва вилоят шахмат федерацияси ташаббуси билан “Сардор Парвин” оромгоҳида анчадан буён анъанавий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan