Бош саҳифа / Жамият / Олдини олган маъқул

Олдини олган маъқул

Туманимиздаги барча аҳоли хонадонлари маиший газ баллонлари билан таъминланган. Табиий газ билан таъминланган ҳудудлар бундан мустасно. Бироқ фуқароларимиз улардан фойдаланишда ёнғин хавф-сизлиги қоидаларига риоя қилмас-лиги, эътиборсизлиги туфайли турли нохуш ҳолатлар содир бўлаяпти.

Оқибатда, инсонлар соғлиғига зарар етиши,тан жароҳатлари олиши, ҳатто баъзиларининг ҳалок бўлиш ҳолатлари ҳам рўй бериб турибди. Чунончи, август ойида туманнинг “Пулҳоким” маҳалласида фуқаро Э.Э ўз яшаш уйи ошхонасида газ баллонини алмаштираётган вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмай, эҳтиётсизлик оқибатида куйиш тан жароҳатини олган.

Мана шундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун маиший газ баллонларини бир йилда бир марта синовдан ўтказинг, уларни газ плитаси ёнида ўрнатманг. Аксинча, хонадан ташқаридаги махсус темир қутича ичида сақланг, ошхонани доимий шамоллатиб туринг. Газ ёқишни ёш болаларга ишониб топширманг. Газ баллонларига уланган резина шланглар ва қўлбола тайёрланган горелкалар билан хоналарни истиш ҳамда ўчоқларда фойдаланиш ҳаётингиз учун жуда хавфли ҳисобланади. Носоз газ асбобларини ишлатманг. Хонада газ ҳидини сезсангиз, электр чироғини ёқиш ман этилади.

Фаррух Шоймарданов,
вилоят ЁХБ тарғибот
маркази бошлиғи
Д. Абдураҳимов,
Бойсун тумани ЁХБ
катта инспектори, лейтенант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE