Бош саҳифа / Жамият / “Олғирлар”ни фош этишди

“Олғирлар”ни фош этишди

—Ҳой биродар, сизга бир илтимосим бор эди. Бир-иккита кийим-кечак бор. Шуларни ўзимники деб чегарадан олиб ўтишга ёрдам берсангиз, рози қилардим. Сиздан нима кетди?

—     Манави тақинчоқларни тақиб олиб ўтиб берсангиз, опа-сингил бўлиб қолардик, қоқиндиқ.

Баъзан чегара постидан ўтаётганда айрим “олғирлар”нинг шундай илтимосларини сиз ҳам эшитган бўлсангиз ажабмас. Бундайларга асло ишонманг. Сабаби “биродарлик ёрдами” дея, ўз манфаатини мавжуд қонунлардан устун қўйган бундай фуқароларнинг тижорат мақсадида турли товар моддий бойликларини ноқонуний тарзда олиб ўтишдан бошқа дарди йўқ.

Яқинда Сариосиё чегара божхона постининг кириш залига Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган фуқаро У.У томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3512-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 828-сонли қарори талабларига зид равишда товарларни яширинча ва декларация тўлдирмасдан божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уриниш наф бермади.

Фуқаро У.У. жами 11 800 000 сўм бўлган қишки кийим-кечак ва мева сабзавот уруғларини маълум бир ҳақ эвазига 3 нафар фуқарони ёллаб, қисмларга бўлган ҳолда олиб кираётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шохруз ЎРАЛОВ,
вилоят божхона бошқармаси
матбуот хизмати ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan