Бош саҳифа / Таълим / Ҳоким ва ёшлар

Ҳоким ва ёшлар

Мамлакатимизда ёш авлоднинг нурафшон эртасини таъминлаш, уларнинг таълим-тарбияси борасидаги ғамхўрлик намунасини янада шакллантириш, юрт барқарорлиги йўлида олиб бораётган самарали ишларини қўллаб-қувватлаш ҳамиша давлатимиз эътиборида ва эътирофида бўлиб келган. Воҳамиз марказидаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳам аслида келажагимиз ворислари орзу умидларининг рўёби ва бу борада айрим ечимини кутаётган масалаларга қаратилди.

Унда вилоят ҳокими Э. Турдимов инсон қадр-қиммати улуғланган мамлакатимизда ҳар бир ёш бахтиёр яшашга ҳақли ва барчамизнинг мақсадимиз ҳам аввало, умидли ёшларимизга барча соҳаларда кенг йўл очиб беришимиз бугуннинг муҳим масалаларидан бирига айлангани хусусида алоҳида тўхталди. Жумладан, Термиз давлат университетида қабул квоталарининг ошганлиги, жорий йилда Тошкентдаги техника ва аграр университетларининг филиаллари очилаётгани, барча таълим муассасаларида таълим ва тарбия самарадорлиги янада юксалаётганлиги ва ёшларни доимий иш билан таъминлаш, айниқса, уюшмаган ёшлар бандлигини қамраб олиш борасидаги истиқболли режалар кўламига урғу бериб ўтди. “Камолот” ЁИҲ ташкил топганининг 16 йиллиги муносабати билан ўтказилган мазкур мулоқотда ёшларимиз вилоят раҳбарига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тўлақонли жавоб олдилар. Энг асосийси, тадбир иштирокчилари очиқ мулоқот тарзида ўтган ушбу тадбирдан ғоятда мамнун бўлишди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Устамани устаси олсин

Газетамизнинг сўнгги сонларини ўқиб бораётган муштарийлар сезганки, таълим масканларидан муаллифлар фаол. Таътил бошланиб, фаолиятида танаффус …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan