Бош саҳифа / Сиёсат / Ҳоким йўқлаб келди

Ҳоким йўқлаб келди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши “Ёшлар пресс клуби”да Шеробод туман ҳокими Ў. Бобоқулов ҳамда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи шерободлик талабалар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Панжиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шеробод туман Кенгаши раиси А. Тожиев, “Yоshlar —kelajagimiz” жамғармаси туман филиали директори Б. Мажидов, шунингдек, туман соғлиқни сақлаш, бандликка кўмаклашиш, маданият бўлими, маҳаллалар кенгаши каби ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 150 га яқин шерободлик талаба иштирок этди.

 Туман ҳокими Ў. Бобоқулов ёшлар билан самимий мулоқотда бўлди.

— Бугунги учрашув режа ва мақсадларим йўналишини қатъий белгилаб олишимга туртки бўлди, — дейди Тошкент аграр университети талабаси Алишер Боймуродов. — Авваллари иккиланиб юрардим. Ўқишни тугатиб борсам, иш топа оламанми, ёш мутахассис сифатида турли тўсиқларга дуч келмайманми, деб. Энди фикрим тамоман ўзгарди. Шахсан туман раҳбари келиб, бизнинг ҳолимиздан хабар олди, келгусидаги режаларимиз билан қизиқди ва биргаликда ишлашга таклиф қилди. Таълим олаётган соҳам қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ. Туманимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш имконияти юқори. Шунинг учун ўқишни тамомлаб, туғилиб ўсган жойимга қайтиб, янги лойиҳаларимни ҳаётга татбиқ қилиш ниятидаман.

Учрашув давомида талабалар учун дастурхон ёзилди ва концерт дастури намойиш этилди. Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозовнинг ташрифи ва дилтортар қўшиқлари барчани шод этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимованинг қўшиқлари оловқалб ёшларни рақсга чорлади. Тўйга тўёна билан деганларидек йиғилганларга туман ҳокимлигининг байрам совғалари ҳам топширилди.

Ушбу учрашув ёшлар қалбида бир умрга муҳрланиб қоладиган дийдорлашувга айланди. Шерободлик талабалар томонидан тумандаги ислоҳотларни ривожлантириш бўйича берилган таклиф ва ташаббуслар туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланадиган бўлди.

Сирожиддин ИБРАГИМОВ,

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий

коммуникациялар университети талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Экологик партия конференцияси

Термиз шаҳридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Ўзбекистон Экологик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan