Бош саҳифа / Таълим / Ҳоким дарс ўтди

Ҳоким дарс ўтди

Вилоят ҳокими Э. Турдимов меҳрибонлик уйи тарбия-ланувчиларига мустақиллик ва хотира кунига бағишланган илк дарсни ўтди. Шунингдек, Термиз давлат университетининг талабалари билан учрашув ўтказиб, билимлар куни ва хотира дарсларини мароқли тарзда олиб борди ҳамда ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.

Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида Билимлар куни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни меҳрибонлик уйи директори Дилбар Сувонова очиб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан ёшларнинг замон талаблари асосида таълим-тарбия олишида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Байрамона ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, баркамол авлодни ҳам маънан, ҳам жисмонан ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашда таълим муассасаларининг ўрни катта эканлиги, бу борада воҳамизда  ҳам ибратли ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.            Нотиқ сўзи давомида мамлакатимиз мустақилликка эришиб, ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олишида давлатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг юксак хизматлари тўғрисида ҳам йиғилганларга сўзлаб берди.

Байрам тадбири давомида вилоятимиз раҳбари  2017-2018 ўқув йилида биринчи синфга қадам қўйган 20 нафар ўғил-қизга барча ўқув қуроллари жамланган  Президент совғасини топшириб, улар билан дилдан суҳбат қурди.

О. ОЙНАЗАРОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

22.3 миллион сўм мукофот

Президентимизнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш борасидаги қарори, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE