Бош саҳифа / Таълим / Ҳоким дарс ўтди

Ҳоким дарс ўтди

Сариосиё тумани ҳокими А. Жўраев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан тумандаги умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқувчиларга Бош қомусимиз ҳақида сабоқлар бераяпти.

Жумладан, куни-кеча ҳоким 6-, 10-, 62-умумий таълим мактабларига ташриф буюрди ва 9-10-синф ўқувчиларига “Конституция — менинг юрагим”, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ёшларнинг ҳуқуқ ва бурчлари”, “Юрт келажаги ёшлар қўлида” мавзуларида дарс ўтди. Машғулотларда ўқувчи-ёшларнинг бугунги кундаги таълим-тарбияси, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти, юрт равнақи, Президентимизнинг ёшларга кўрсатаётган ғамхўрликлари ҳақида фикрлар билдирилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan