Бош саҳифа / Жамият / Оёқни эмас, бошни ишлатиш керак

Оёқни эмас, бошни ишлатиш керак

Барча замонларда қонунларга бўйсуниш тартиб-интизомни таъминлаб беради. Аммо шундай инсонлар борки, унга амал қилиш ёдидан кўтарилади.

Мана шу жойда ҳуқуқбузарлик содир этилади. Термизлик Хушвақт Шарипов ҳам ана шундай зўравонлардан. У ўзи истиқомат қилаётган Термиз шаҳар “Дўстлик” маҳалласи 15-уйда электр энергиясидан ўлчаш асбобисиз фойдаланиб келаётгани етмагандек, давлат ходимига қўл кўтаришгача борди. МИБ Термиз шаҳар бўлими назоратчиси Ю. Хўжақулова ҳамкасби Ф. Қурбонова билан 2018 йилнинг 29 ноябрда ҳар доимгидек иш билан хонадонма-хонадон юриб, Х. Шарипов истиқомат қилаётган уйга келишади. Не кўз билан кўришсинки, электр энергиясидан электр ўлчагичсиз фойдаланилмоқда. Ҳолатни расмийлаштириш мақсадида Ю. Хўжақулова шитни суратга тушира бошлайди. Шу пайт Хушвақт бундай қилмасликларини, электр ўлчаш асбобини олиш учун ариза билан мурожаат қилганини айтиб тортишиб қолади. Ходимани куч билан тўхтатмоқчи бўлади ва сонига зарб билан тепиб, тан жароҳати етказади.

Иш судга оширилиб, айбдор жавобгарликка тортилгач, қилмишидан пушаймонлигини айтиб, қонун ва жабрланувчидан кўзларини жавдиратганча авф сўради. Наҳотки, қонун ҳақлиги, жиноят жазосиз қолмаслигини жаҳл отига миниб, давлат назоратчисига куч ишлатишдан олдин ўйлаб кўрмади экан? Оёқни эмас, бошни озгина ишлатганида эди, бугун судда изза бўлиб, ҳамёнига ҳам зарар қилмасмиди…

С. ЭШМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan