Ойни этак билан…

0
91

Бебош ҳиссиёт жиловини мустаҳкам тутсангиз, одамлар орасида эътибор, орў топасиз. Аксинча… Термиз шаҳрида яшовчи Зуҳро Тоирова (исми шарифи ўзгартирилган) нинг ҳам иродаси бўш кетди.

Дашномга қолди. 1974 йилда туғилган, бир нафар эсини таниб қолган қизи билан яшаб келаётган бу жувон тенгдошлари қатори ҳалол туп топиш ўрнига, нобоб, нобоб бўлгандаям бу насибадан ақлли одам ҳазар қилдиган йўлни танлади. Яъни, қайсидир кўнгил хушлик учун муккасидан кетган, жуфт бўлиб келган мижозларига бегуноҳ қизи билан яшайдиган уйидан 30 минг сўм эвазига жой ҳозирлаб беминнат хизмат кўрсатиб келган.

Ойни этак билан ёпиб бўлармиди? Қўни қўшнилар олдида сипойи юрган бу жувоннинг қилмиши оқибат ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ошкор бўлди. Яъни, айни мижозлари билан келишуви чоғида навбатдаги 30 минг сўмидан бебаҳра қолди.

Суд Зуҳро Тойированинг асосланган қилмишлари устидан ҳукм чиқарди. Ҳисобсиз дунё борми. Бизни масаланинг бошқа тарафи уйга солади. Бундай хунук жиноят тафсилотини эшитган ота-она, ака-ука, опа-сингил ҳатто-қавму қариндош қандай бош кўтариб юрар экан… Агар инсонийлик ғужури тош қотиб қолмаган бўлса. Мобода яқинлари Зуҳронинг ножўя ҳатти-ҳаракатларидан бохабар бўлганларида, ўз вақтида маслакдош, кўмакдош бўлганларида у бу қилмишидан ҳазар қилган бўлармиди.

Абдужаббор УРИНОВ,
вилоят ИИБ Транспортда ЖХТБ ҳузуридаги ТГ суруштирувчиси, капитан
О. ФАЙЗИЕВ,
вилоят ИИБ Транспортда
ЖХТБ Денов бекати ҲПГ катта
инспектори, катта лейтенант

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг