Бош саҳифа / Жамият / ОИТСдан огоҳ бўлинг

ОИТСдан огоҳ бўлинг

1 декабрь — Халқаро ОИТСга қарши кураш куни

ОИВ инфекцияси бугунги кунда барча минтақаларда кенг тарқалмоқда. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТ олдида турган энг муҳим муаммога айланмоқда.

Бугунги кунда сайёрамизда қирқ миллиондан кўпроқ инсон орттирилган иммунитет танқислиги синдроми касаллигидан азият чекмоқда. Уларнинг орасида эндигина оила қуриш арафасидаги ёшлар ҳамда аёллар, болалар ҳам борлиги, айниқса, ачинарлидир.

ОИТС шундай хасталикки, ўз белгиларини дарҳол намоён этмайди. Инсон 10-12 йилгача ОИВ вирусини юқтирганини сезмай яшаши мумкин. Шу боис, кўп инсонлар, айниқса, ёшлар клиник белгилари юзага чиққанидан кейингина шифокорга мурожаат қилмоқда. Бунинг натижасида ёш келин-куёвларимизга тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг умрини узайтириш имконияти анча қийинчиликларни келтириб чиқармокда. Айниқса, ҳомиладор она ўз соғлигига бефарқ бўлса, фарзандининг тақдирини хавф остида қолдиради. Аксинча, тиббий кўрикка қанча эрта мурожаат қилинса, болага ОИВ инфекцияси юқишининг олдини олиш мумкин.

Маълумки, ОИВ вирусининг тарқалишида жинсий йўл катта аҳамиятга эга ва эпидемиологик жиҳатдан бошқариш қийин бўлган юқиш йўли ҳисобланади. Бу ўринда айрим муаммолар мавжудлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Хусусан, ОИВ вируси билан касалланганларнинг оила қуриш масаласи ҳозирги вақтда ҳам кам бўлсада қайд этилмокда, бироқ бундай никоҳлар сонининг кўпайиши ОИВ касаллиги тарқалиши бўйича вазиятни янада чигаллаштириши мумкин.

Ҳозирги кунда бир қанча одамлар (ишчи мигрантлар ва уларнинг оилалари) турли мамлакатларда қонуний ёки ноқонуний равишда яшамоқдалар. Одамлар турли сабабларга кўра яшаш жойларини алмаштиришмокда. Иш қидириб, ўқиш учун ёки бош- қа мақсадларда чет мамлакатларга чиқиб кетишаяпти ва ўзларига бедаво дард ОИВ/ОИТСни юқтириб олиб, ўз турмуш ўртоқларини ҳам бу касаллик билан зарарламокда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мигрант бўлишнинг ўзи хавфли омил ҳисобланмайди, хавф мигрантнинг олиб бораётган фаолиятида, айрим нопок ишларида яширингандир.

Ҳозирги кунда вилоятимизда ОИВ/ОИТС профилактикаси ва даволаш ишларини олиб бориш учун вилоят ОИТСга қарши кураш маркази, Термиз шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникалари қошида ишонч хоналари, маслаҳат хоналари фаолият юритмоқда. Бундай шифо масканларининг аксарияти аҳоли қатнаши ва маслаҳат олиши учун қулай жойларда жойлашган. Бундан ташқари, бирламчи тиббий-профилактика муассасалари қишлоқ врачлик пунктлари ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда ҳам аҳолини ОИВ/ОИТСдан ҳимоялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, бепул тиббий кўрикдан ўтказиш имкониятлари мавжуд.

ОИВ/ОИТС касаллиги нафақат тиббий, балки маънавий-ахлоқий касалликдир. Кўп ҳолларда ушбу бедаво хасталикка йўлиқишга одамнинг ўзи сабабчи бўлиб қолади. Ахлоқсизлик, гиёҳвандлик каби иллатлар ОИВ/ОИТС касаллигини келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бўлиб қолмоқда. Афсуски, айрим воҳадошларимиз ана шундай нопок йўлларда юриб, ушбу бедаво касалликни юқтираётган ва оиласини барбод қилаётган ҳолатлар учрамоқда. Азалдан покизаликни, орасталикни, юксак маънавиятни қадрлайдиган халқимиз бундай иллатлардан ҳазар қилиб келган. ОИВ/ОИТС касаллиги турли йўллар билан юқади. Бироқ улар замирида асосан ахлоқсизлик, маънавиятсизлик ётади. Халқимизнинг аср лар давомида шаклланган юксак маънавияти ҳар қандай ахлоқсизлик, бузуқлик ва уларнинг натижасида келиб чиқадиган юқумли касалликларни таг-томири билан йўқ қиладиган бебаҳо вакцинадир. Ушбу вакцинадан ҳар бир инсон самарали фойдаланса, ОИТС каби бедаво дардлардан сақланган бўлар эдилар. Зеро? соғ- лом оилалардангина соғ- лом болалар туғилишини ҳар биримиз яхши биламиз.

Бобомурод САФАРОВ,
вилоят ОИТСга қарши кураш маркази
врач эпидемиологи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan