Бош саҳифа / Жамият / Оилавий поликлинника таъмирланди

Оилавий поликлинника таъмирланди

Ҳукуматимиз томонидан аҳолини соғломлаштиришга беқиёс ғамхўрлик кўрсатилаяпти. Айниқса, қишлоқлардаги тиббиёт муассасаларини замонага мослаштириш ва сўнгги русумдаги тиббиёт анжомлари билан таъминлашга алоҳида эътибор берилаётир. Шу боис, қишлоқ аҳолиси оддий таҳлиллар учун ҳам марказий шифохоналарга бориб қимматли вақтини йўқотмайди. Ангор туманидаги Улуғбек номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқ оилавий поликлиникаси қўли гул қурувчилар томонидан капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу тиббиёт муассасасида тез ёрдам бўлими, муолажа ва маслаҳат хоналари фаолият кўрсатаяпти. Дардига нажот истаб келган фуқароларни соғломлаштириш учун тиббиёт ходимлари фидойилик кўрсатишаяпти.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan